07 July 2008
03:00 -
20:30 - “Анжанча” суд манзаралари ёхуд собиқ миршаббоши хонадони теварагидаги можаро 18:30 - “Бирлик”: Чет элдаги ватандошларнинг масалалари билан шуғулланувчи вазирлик тузилсин, Пўлат Охун вазир бўлсин16:00 - Cамарқандда мухолифатга

20:30 - “Анжанча” суд манзаралари ёхуд собиқ миршаббоши хонадони теварагидаги можаро
“Эзгулик”нинг шу номдаги пресс-релизида (№ 37, 07.07.2008) билдирилишича, шу йилнинг 4 июль куни жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти суди аппелация судлов ҳайъати қотиллик ва безориликда айбланган 32 ёшли адвокат Маъмура Мўминовага нисбатан дастлабки суд томонидан белгиланган 15 йиллик қамоқ жазосини кучида қолдириш ҳақида ажрим чиқарди. Бу ғаройиб ажрим шуниси билан ажабланарлики, айбланувчига нисбатан жиноят иши сохта бўлишига қарамай жазо муддати ўзгаришсиз қолдирилди.
Айни пайтда уйдирмадан иборат айблов хулосасини тайёрлаган Андижон шаҳар прокуратурасининг алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчиси Ш. Жўрабоев, вилоят суд экспертизаси ходимлари Т. Шерматов, М. Юлчибоеваларга нисбатан ҳам иш қўзғатилди. Яъни, суд жиноят ишининг сохта экани, ишни тайёрлаган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг мансаб суиистеъмоллигини тан олди, аммо ҳукмни ўзгартирмади. Бу ғаройиб қарор, уни ўқиган вилоят суди раиси ўринбосари Бахтиёр Низомов бошчилигидаги ҳайъатнинг ҳаракатларида қандай “ҳикмат” бор? Судлов тажрибасида доим ҳам кўзга ташланавермайдиган бундай ажримнинг юзага келиш сабаблари нимада?
Воқеаларнинг анализи ва юқоридаги саволарга жавобларни ушбу пресс-релиздан топиш мумкин. Унинг тўла матни “Эзгулик”нинг сайтида берилган - http://www.ezgulik.org
18:30 - “Бирлик”: Чет элдаги ватандошларнинг масалалари билан шуғулланувчи вазирлик тузилсин, Пўлат Охун вазир бўлсин
“Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат Ўзбекистон президенти Ислом Карим номига мактуб йўллаб, ўзбек меҳнат муҳожиларининг ҳозир ҳаммага маълум бўлган оғир аҳволини, улар билан шуғулланиш Ўзбекистон ҳукуматининг вазифаси, мажбурияти эканлигини эслатти ва бу масала билан шуғулланувчи янги вазирлик яратиш таклифини киритди, вазирликка номзод сифатида “Бирлик” Партияси раисининг ўринбосари Пўлат Охунни кўрсатти.
Мактубнинг бир нусҳаси Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Абдулазиз Комиловга юборилди ва уни мамлакат президентига етказиш сўралди. Бу долзарб масала элчини ҳам бефарқ қолдирилмаслигига умид билдирилди.
“Бирлик” Партияси Бош котиби Васила Иноят ушбу мактубнинг иккинчи нусҳаси бугун президент қароргоҳи маъсулларига топширди. Ўша мактуб билан қуйида ёки сайтнинг “Актуал мавзу” рукнида танишиш мумкин.
* * *
3 июль 2008 йил
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга
Жаноб Президент,
Ўзбекистонда ўтган асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб аҳоли сонининг тезлик билан ортиб бориши мамлакатимиздаги муаммоларнинг - бугунги оғир иқтисодий аҳвол, хусусан, кенг кўламдаги ишсизликнинг ҳам сабабларидан биридир. Ўзбекистон бу муаммоларни ўз имкониятлари билангина ҳал этолмайди. Айниқса, мустақилликнинг биринчи йиллари, бошқа совет республикаларидан фарқли ўлароқ, бизда сиёсий-иқтисодий ислоҳатлар жуда суст олиб борилгани учун ҳам.
Ишсизлик муаммоси ўз вақтида ҳал этилмаса, бу нарса стихияли миграцияни кескин кучайтириши ва уни тўхтатиб бўлмаслигини ҳисобга олиб, ҳукумат миграцион жараёнларни назорат остига олиши, уни режали равишда бошқариши мақсадга мувофиқ эканлигини “Бирлик” аллақачон тушуниб етган. Унинг позицияси сўнги ўн йилда эълон қилинган бир қатор мақолаларда, “Бирлик” Партиясининг Таъсис қурултойи резолюцияларида ўз аксини топган.
Бу кунда юз минглаб, балки миллионлаб ўзбеклар меҳнат муҳожирлари сифатида яқин ва узоқ ўлкаларда ишлашмоқда. Уларнинг Ўзбекистондаги оилаларига юбораётган молиявий ёрдами, баъзи мустақил кузатувчиларнинг фикрича, мамлакат бюджети билан солиштирса бўладиган рақамларга чиқмоқда.
Маълумки, меҳнат мужоҳирларининг катта бир қисми нолегал ҳолатда ишламоқда. Улар ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан мутлақо муҳофазаланмаганлар. Бу аҳвол давом этаверса, ҳозир уларнинг бир қисми билан бўлаётган фожиявий воқеалар оммавийга айланиб, умуммиллат фожеасига айланиш эҳтимоли бор.
Легал шароитда ишлаётган меҳнат муҳожирларининг аҳволи ҳам яхши эмас. Бу хулоса ривожланган мамлакатлардаги янги ўзбек муҳожирларига ҳам таалуқли. Яъни, уларнинг ҳам етарлича муаммолари бор.
Уларга, яъни ўз мамлакатининг фуқароларига ёрдам бериш Ўзбекистон ҳукуматининг вазифаси, мажбуриятидир. Ҳукуматнинг ташқи алоқаларга оид муассасалари ўзбек муҳожирларининг у ёки бу муаммолари билан маълум бир шаклда шуғулланаётганини инкор этиб бўлмайди. Аммо бугун бу ишни систематик ҳолга келтириш ва охир-оқибат унинг самарадорлигини кескин ошириш вақти келди.
Айтилган мулоҳазалардан келиб чиқиб, Ўзбекистонда янги алоҳида вазирлик яратиш ва унинг зиммасига чет элларда яшовчи Ўзбекистон фуқаролари билан шуғулланишни топшириш лозим, деб ҳисоблаймиз. Унинг номи, мисол учун, Чет эллардаги ватандошлар билан алоқалар вазирлиги бўлиши мумкин.
Бу вазирлик ўзбек меҳнат муҳожирлари яшайдиган мамлакатларнинг тегишли структуралари билан биргаликда, меҳнат муҳожирларини ҳуқуқий ва ижтимой ҳимоя қилиш масалаларини ҳал қилишда катта роль ўйнаши мумкин. Айни замонда, вазирлик ўзбек меҳнат муҳожирларини яшаётган мамлакатларида ташкилотлантириш, уларни ўз-ўзларини ҳимоя қилоладиган даражага олиб келишда ёрдамчи бўлиш, уларни ўз ватанлари билан алоқаларини узмасликка рағбатлантириш каби масалалар билан ҳам шуғулланса, мақсадга мувофиқ бўларди.
Биз бу масалада Ўзбекистон ҳукумати билан ҳамкорликка тайёрлигимизни билдириб, янги вазирлик тузиладиган бўлса, вазир лавозимига номзод қилиб партия раисининг ўринбосари Пўлат Охуновни таклиф қиламиз. У собиқ СССРнинг сўнги парламентида депутат бўлган, партиямизда ташқи алоқлар масалалари билан шуғулланган. Яъни, у сиёсатда ҳам, янги тузиладиган вазирликнинг вазифаларига оид соҳада ҳам тажрибага эга.
Мухолифат вакилининг ҳукуматга киритилиши - Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши, демократиянинг ривожлантирилиши, демократик мухолифатнинг фаолиятига имкон берилиши каби соҳаларда ўзгаришлар кутаётган дунё жамоатчилиги учун ҳам ижобий сигнал бўлиши муҳимдир. Ҳозир “юқорининг байруғи” эканлигига ишора қилиб, Пўлат Охуновнинг паспортини алмаштириш масаласини ҳал қилмай келаётган Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг тегишли муассасалари ва бу ишга холис ёндошмаётган суд органлари эса, мамлакатимиз обрўсинининг тўкилишига сабаб бўлмоқдалар.
Мамлакат Конституцияси кўра, айнан Сиз инсон ҳуқуқларининг кафолатчиси бўлганингиз сабабли, Пўлат Охуннинг паспорти масаласида унинг ҳуқуқлари бузилишини дарҳол тўхтаттирасиз, деб ҳам ишонамиз.
Агар бизнинг таклифимиз инобатга олиниб, янги вазирлик тузилса ва Пўлат Охунов вазир этиб тайинланса, у партиямиздаги лавозимидан истеъфога чиқиши ва керак бўлса, партия аъзолигини вақтинча тўхтатиши ҳам мумкин.
Эътиборингиз учун раҳмат.
Абдураҳим Пўлат
Партия раиси
16:00 - Cамарқандда мухолифатга яна тинчлик йўқ
Бугун эрталаб Жомбойдаги уйидан чиқиб, қўшни маҳалладаги ўғлиникига томон йўлга тушган “Бирлик” Партияси Самарқанд ташкилотининг раҳбари Холиқназар Ғанининг ёнида номерсиз малла ранг «Жигули»да 25-30 ёшлардаги йигит пайдо бўлди ва мухолифатчидан уйига кайтиб киришни, кўчага чиқмасликни хушмуомалалик билан сўради.
Бу йигит аввал ҳам 2-3 марта шундай йўлимни тўсган эди, дейди Холиқназар ака. Кимлиги, қайси ташкилотданлиги, нима сабабдан мени уй қамоғига олишаётгани ҳақидаги саволларимга у: «Нимага эканлигини мен ҳам билмайман, мен фақат буйруқни бажармоқдаман. Кимлигимни бошқа вақт ўзингизга айтаман», деди. Қайтиб уйга кирдим. Унинг гапига кирмаслик бефойда эди.
Тушлик вақтида Холиқназар Ғани партия Марказий Кенгашининг аъзоси, вилоят ташкилот раисининг ўринбосари нарпайлик Абдумалик Умурзоққа телефон қилиб, ўзининг уй ҳибсига олинганлигини айтганда, ундан “Мен ҳам тинч эмасман, уйимда «меҳмон» ўтирибди”, деган жавобни олган.
Қизиқ, кеча Россия, Марказий Осиё ва Кавказ давлатларининг президентлари йиғилган Остонага бормаган Ислом Карим бугун-эрта Самарқандга келмоқдами?