08 February 2013
14:32 - Қозоғистон Президенти Испаниядан қайтишда Москвага келди, иштонсиз Ислом Карим қаерда?
Ишчи ташриф билан Испанияда бўлган Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой бугун Москвага келди, деб хабар беради қозоқларнинг расмий ахборот агентлиги Казинформ. Москвага келиш ҳам ишчи ташриф мақоми олибди. Нурсултон Назарбой Россия Президенти Владимир Путин билан учрашиб, савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалалари, хусусан, Евросиё Иқтисодий Ҳамкорлиги ва Умумий Иқтисодий Майдон доирасидаги алоқаларни муҳокама қилмоқчи.

Ўзбекистон Президенти янги йилдан бери, ҳукуматнинг 18 январдаги мажлисида қатнашгани ва 6 февралда бир неча элчининг ишонч ёрлиқларини қабул қилганидан ташқари, нима қилаётгани ҳам маълум эмас. У Ўзбекистоннинг иқтисоди Қозоғистонникидан 8 баравар орқада қолиб, ростакамига чўкаётгани, ўзи иштонсиз эканлиги ҳақидаги “Ҳаракат” агентлигининг хабарлари секин-аста ўзбек халқига етиб бораётганидан эс-ҳушини йўқотиб қўйган бўлса ажаб эмас.