17 November 2012
02:50 -
“Бирлик”чилар ЕИнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасида бўлишди
Бугун тушдан сўнг партия раиси ўринбосари Дайнов Ташанов, Бош котиб Васила Иноят, Тошкент шаҳар бўлими раиси Ҳайит Абдулла, Фарғона вилояти бўлими раиси Адҳам Муҳиддин, Андижон бўлими раҳбари Мусажон Бобожон, Сирдарё вилояти бўлими раиси Исроил Ризо ҳамда Қашқадарё вилояти бўлими раиси ўринбосари Зулфиқор Мирзодан иборат мухолифатчилар ЕИнинг Тошкентдаги ваколатхонаси сиёсий бўлими раҳбари, биринчи котиб Ондрей Шимек (Ondrej Simek) билан учрашишди.
Учрашувда партия Бош котиби Васила Иноят “Бирлик” фаолларининг яқинда Страсбургдаги Европа Парламенти депутатлари билан кўришгани, учрашувларда сиёсий интергация, инсон ҳуқуқлари, мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий вазият ҳақида сўз борганини батафсил гапириб берди. Европа Парламенти депутатларининг Ўзбекистонда рўйхатдан ўтишга жиддий ҳаракат қилаётган сиёсий куч - “Бирлик”ни қўллаб-қувватлашга, Мурод Жўраев, Исроил Холдоров сингари сиёсий маҳкумларнинг озод қилинишини Ўзбекистон расмийларидан талаб қилиш ваъда беришгани таъкидлади. Бевосита ЕИнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан алоқалар ўрнатишни тавсия қилганини айтди.
Тошкент ва Фарғона вилоятлари бўлими раислари Ҳайит Абдулла ҳамда Адҳам Муҳиддин Ўзбекистон Адлия вазирлигининг жамоат ташкилотларини рўйхатга олиш бошқармасига партияни рўйхатга олиш учун 25 000 имзо йиғиш жараёни, бу жараёндаги тазйиқ ва таъқиблар, сўнгра ҳуқуқий майдондаги кураш вазиятини гапириб беришди. Мухолифатчиларга кўра, Ўзбекистондаги ўта мураккаб шароит ва қалтис вазиятга қарамай нималардир қилиш имкони борлиги, бунинг учун аввало хоҳиш бўлиши лозим. “Афсуски, кўпгина мухолифатчилар демократик ва конструктив характердаги кураш усуллари ва тактикасига скептик ёндашиб, фақатгина йиғи-сиғи билан шуғулланишмоқда”, дейишди мухолифатчилар.
“Бирлик” раиси ўринбосари Дайнов Ташанов ваколатхона маъмуриятига партия делегациясини қабул қилгани учун миннатдорчилик билдириб, Ўзбекистонга демократик Ғарбнинг яқинлашуви, ўзаро сиёсий интеграциянинг фаоллашаётганидан мамнунлигини изҳор этди. Унинг фикрича, Ўзбекистон каби авторитар режимларга нисбатан энг самарали таъсир механизмлари фақатгина сиёсий мулоқотлар чоғида вужудга келади ва бу мулоқотлар инсон ҳуқуқлари масаласининг “унутилиши” ҳисобига бўлмаслиги лозим.
Гап орасида Ондрей Шимек мухолифатчиларга ўта беозор шаклда маҳаллий оммавий ахборот всоиталарининг ҳар куни демократия ҳақида гапириши, мамлакатни яқиндан билмаган одам бундай вазиятга ишонишини тилга олди. Дипломатнинг гапини илиб кетган азалий курашчи, ҳуқуқ ҳимоячиси Васила Иноят бундай иллюстрацияга афсуски айрим халқаро ташкилотлар вакилларининг алданишаётгани, аслида мамлакатда демократиянинг ҳали алифбоси ҳам ўрганилмаганини айтиб ўтди.
“Бирлик”нинг Сирдарёдаги лидери Исроил Ризо ва андижонлик Мусажон Бобожонлар маҳаллий давлат ҳокимияти органларида юзага келган фалажлик, коррупция ва иқтисодий муаммоларга тўхталди. Қарийб 1,5 соат давом этган учрашув жонли, ўзаро якдиллик руҳида ўтди.
ЕИ ваколатхонасининг сиёсий бўлими раҳбари учрашувда тилга олинган масалаларни ўз раҳбарияти ва Иттифоқнинг турли структураларидаги маъсул одамларга етказишга ваъда берди. Ўз вақти билан мухолифатнинг рўйхатга олиниши масаласини Ўзбекистон ҳукумати олдига кўндаланг қўйиш чораларини ишлаб чиқиш ва таъсир механгизмларини шакллантириш чоралари кўрилаётганини айтди.
Зулфиқор Мирзо олган расмда чапдан ўнгга Мусажон Бобожон, Ҳайит Абдулла, Исроил Ризо, Адҳам Муҳиддин, Дайнов Ташанов, Ондрей Шимек ва Васила Иноят.