16 November 2012
23:15 -
“Бирлик” Партиясининг фаоллари Тошкентда йиғилди
Тошкентда ўзаро кўришиб, партиявий масалаларга оид турли мавзуларни муҳокама қилган “Бирлик”нинг Тошкент, Андижон, Фарғона, Қашқадарё, Сирдарё вилояти бўлимлари раислари аввало заифлашиб бораётган қуйи бўғинлар ишини жонлантириш масаласини ўртага ташлади. Турли босим ва таъқиблар туфайли тарафдорларидан ажралаётган мухолифат, унинг сафлари ёш жиҳатидан кексайиб бораётгани, ёшларнинг бефарқлиги масаласи норасмий учрашув кун тартибининг асосини ташкил этди.
Гап гапга уланиб, мухолифатчилар мавжуд сиёсий-иқтисодий, ижтимоий аҳволга баҳо бердилар. Муаммолар, уларнинг ечими, айниқса, инсон ҳуқуқларининг топталиши ҳолларидан кўз юмиб бўлмаслигини қатор мисоллар билан гапиришди. Ўз-ўзини танқид руҳидаги мулоҳазалар партиянинг, мухолифатнинг сиёсий стратегияси, кураш усулларига бориб тақалди.
АҚШнинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Ричард Норланднинг Давлат Департаментига ёзган депешаларидаги шоир Салой Мадамин бошлиқ “Эрк”чи ҳамкасбларимининг “Ҳизбут таҳрир” билан алоқалари борасидаги маълумотлари демократик мухолифатнинг тақдирини хавф остига қўйгани эътироф этилди. Кимдир баёнот қилиш керак, модомики, демократ эканмиз, йўлларимизни аниқлаштириб олишимиз керак, деди. Кейинчалик “Эрк”чиларинг аввал бошдан ножиддий бўлгани, шу боисдан ҳам бу масалада баёнотга ҳожат йўқлиги ҳисобга олинди.
“Бирлик”чилар демократиянинг устивор қоидаси бўлган мулоқот, конструктив кураш қоидалари ҳар бир мухолифатчининг тактикаси бўлиши лозимлигини таъкидлашди ва яқин келажакка мўлжалланган ишларнингг режаларини хусусида келишиб олишди.
Йиғилишда қатнашганлар - Дайнов Ташанов (партия раисининг ўринбосари, Қашқадарё вилоят ташкилоти раиси), Васила Иноятова (партиянинг Бош котиби), Исроил Ризоев (Сирдарё вилоят ташкилоти раиси), Адҳам Муҳиддиннов (Фарғона вилоят ташкилоти раиси), Ҳайит Абдуллаев (Тошкент шаҳар ташкилоти раиси), Мусажон Бобожон (Андижон вилоят ташкилоти раиси).