13 September 2012
06:39 -
“Бирлик” фаоллари Европарламентда учрушувларни давом эттирмокда
Аввалги кунги хабарларимизда “Бирлик” Партияси раисининг ўринбосари Пўлат Охун, партия Бош котиби Васила Иноят ҳамда Ҳаракат агентлиги мухбири Абдураҳмон Ташановлар Страсбургда Европарламент азолари билан учрашувлар ўтказаётганини хабар қилгандик.Кеча
учрашувлар давом этди.
Ўзбек демократлари куннинг биринчи ярмида Eврoпaрлaмeнтнинг Тaшқи ишлaр кoмиссияси, AҚШ билaн aлoқaлaр дeлeгaцияси вa НAТO билaн aлoқaлaр кoмитeтлaрининг aъзoси, булардан ҳам муҳими, 2008-2012 йиллари Европарламент вице-спикери вазифасида ишлаган Либoр Рoучeк томонидан қабул килинди. Улар Ўзбекистандаги вазият ҳамда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилдилар.
Мухолифат вакиллари мамлакатдаги таранг ижтимотий сиёсий вазият ҳамда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги аянчли аҳвол ҳақида гапириб, унинг ўнгланишида демократик Ғарб, хусусан, Европа Итифоқининг таьсири муҳим эканлигини такидлашди. Ўзаро мулоқот давомида маълум бўлдики, ЕИнинг парламентида ўзига хос мавқега эга бўлган бу сиёсатчи Ўзбекистонни сиёсий демократик Ғарбга интеграция қилиш йўли билан демократик ислоҳотлар ўтказиш мумкинлиги борасидаги фикирлари “Бирлик” билан ҳамоханг экан.
Либoр Рoучeк демократик Ғарб ва жаҳон ҳамжамиятининг Куба ва Шимолий Кореяга нисбатан олиб борган санкциялар ва изоляция қилиш сиёсати аянчли оқибатларга йўл очиб берганини бир қатор мисолларда кўрсатиб берди ва “Бирлик”нинг Ўзбекистонни Ғарб дунёсигаи нтеграция қилиш борасидаги қарашларини юқори бахолаб, ўзи хам айнан шу позицияда эканини такрорлади.
Энг қизиғи, дейди учрашувларда қатнашган журналист Абдураҳмон Ташанов, Европарламент депутати ўзбек халкининг дарди ва муаммоларини Ўзбек парламентининг депутатларидан кўра кенгроқ билишини ва тушунишини намоён этти, мухолифат вакилларининг сиёсий ҳуқуқлар, қийноқлар ва болалар меҳнати, диний эркинликлар, сўз эркинлиги соҳасидаги оғриқли мисолларни диққат билан тинглаб, ҳар бир масалада фаол муносабатини билдирди.
Ўз вақтида парламентнинг вице спмкер даражасига кўтарилган мавқели аъзоларининг бири бўлмиш Роучек жаноблари Ўзбекистон расмийлари билан чрашувларда албатта бугун кўтарилган муаммоларни кўндаланг қўишга ваьда берди.
Тушдан кейин бирликчиар парламентнинг Марказий Осиё билан ишловчи делегациясининг яна бир аьзоси, депутат Катарина Неведелова билан учрашиб, юқорида тилга олинган мавзулар бўйича фикр алмашди. Словакиялик бу депутат хоним Ўзбекистонга борган, Эзгулик раҳбари Васила Иноят билан шахсан учрашиб, Ўзбекистондаги мавжуд вазият билан яқиндан танишган экан. Демак, вазият унга яхши маьлум. Шунинг учун мухолифатчилар дарҳол конкрет масаларларга ўтишди: Ўзбекистон расмийлари билан учрашувларда айнан “Бирлик” Партиясини рўйхатга олинш, сиёсий маҳкумлар, хусусан, Мурод Жўраев ва Исроил Холдоровларнинг озод қилиниши масаласини кўтаришини сўрашди. Катерина хоним мухолифатчларга ЕИнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан фаол мулоқатда бўлиш лозимлигини таькидлади.
Кейинги учрашув парламентнинг “Либерал ва демократлар Европа учун” гуруҳининг раис ўринбосари Никола Ринальди билан бўлди.
Ринальди жаноблари хам “Бирлик” лидерларига партияни рўйхатга олиш ва Мурод Жўраев ва Исроил Холдоровларнинг озод қилиниши масаласини Ўзбек ҳукумат расмийлари билан илк учрашувдаёқ кун тартибига киритишга ваьда берди.
Бирликчиларнинг бугунги сўнги учрашуви Бельгиялик таниқли депутат, ташқи ишлар қўмитаси аьзоси Annemie Neyts-Uyttebroeck билан бўлди. Бу депутат билан бирликчилар бошқа масалалардан ташқари, Афғонистон масаласи ва АҚШ қўшинлари Афғонистондан чиқиб кетганидан кейин Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистон олдида пайдо бўлиши муқаррар бўлган хаф-хатарлар масаласи мухокама килинди ва бу масалада Пулат Охун “Бирлик”нинг позциясини батафсил тушунтириб берди. Бирликчиларга кўра, агар Ўзбекистонда зудлик билан сиёсий-иқтисодий ислоҳотлар ўтказилмаса ва иқтисоди чўкаётган Ўзбекистон оёққа турғизилмаса, ночор аҳволда яшаётган аҳолининг каттагина қисми ислом экстремистлари ва Толибонни қўллаб-қувватлаш йўлига ўтиши мумкин.
Страсбургдаги сафдошлари билан телефонда гаплашган “Бирлик” раиси Абдураҳим Пўлат Европарламентда бўлаётган мулоқатларнинг ўта муҳимлигини, “Бирлик” амалий ишлар билан шуғулланаётган ягона сиёсий мухолифат партияси эканлигини яна бир марта намойиш этаётганини алоҳида урғулаб, қолган учрашувларнинг ҳам шу даражада олиб бориш хусусида маслаҳатлар берди.
Бугун бирликчиларнинг Европарламентдаги учрашувлар давом этади.
Либoр Рoучeк билан учрашувни акс эттирувчи расмдан кўриниб турибдики, учрашувлар фаол иш режимида ўтмоқда. Расмни каттайтириш учун уни курсор билан босинг.