05 October 2012
11:32 -
Ўқувчимиздан Абдураҳим Пўлатга савол ва берилган жавоб: Ўзбек бўлсангиз, қўшилинг бизнинг сафларга!
Исмини кўрсатмаган ўқувчимизнинг саволи: Ҳурматли Абдураҳим Пўлат. Сиз билан боғланишнинг иложиси борми? Мен доим сайтингизни ўқиб бораман. Баъзида "Бирлик"дан ҳам нажот излаб қоламиз. Бизда ҳам, яъни Қиргизистонда ҳам фаолларингиз борми? Умуман Сиз фақат ўзбекистонлик ўзбекларга жон куйдирасизми ёки биз билан ҳам қизиқиб турасизларми?
Абдураҳим Пўлатнинг жавоби: Авваламбор, биз билан алоқа қилиш жуда осон. Мана Сизнинг хатингиз бизга етиб келди. Агар шахсий гапларингиз бўлса, бизга электрон адресингизни юборинг. Алоқа қиламиз. Сизнинг электрон адресингиз сайтда эълон қилинмайди, хотиржам бўлинг.
Фақат Ўзбекистон фуқароларигина “Бирлик” Партиясига аъзо була оладилар. Аммо, биз билан ҳамкорлик қилиш учун партия аъзоси бўлиши шарт эмас. “Ҳаракат” билан ҳамкорлик қилиш учун ҳам ҳеч қандай тўсиқ йўқ. Бизга бошқа мамлакатларда, хусусан, Қирғизистонда яшайдиган ўзбеклар билан ҳамкорлик қилиш жуда муҳим. Қани энди шундай мард ўзбеклар топилса.
Аммо, ҳозирча аҳвол шундайки, нафақат Қирғизистонда яшайдиган ўзбеклар, бошқа мамлакатдагилар ҳам, бирлашиш, ҳамкорлик қилиш тушунчаларидан узоқда. Ўзбек миллати шундай ибтидоий аҳволда. Масалан, Қирғизистонда ўзбеклар қирғин қилингандан кейин, мен энг кучли ўзбек диапораси бор бўлган Туркиядаги ўзбекларнинг лидерлари билан боғланиб, Қирғизистондаги ўзбекларни ҳимоя қилиш зарурлигини гапирдим. Нима деяётганимни тушунмадилар ҳам. Мана Ўзбекнинг аҳволи.
Агар сайтимизни ўқиётган бўлсангиз кўрган бўлишингиз керак, шу кунгача фақат биз, биз деганда “Бирлик” Партияси ва “Ҳаракат” ахборот агентлиги атрофида йиғилганларни назарда тутмоқдаман, Ўзбекнинг миллат сифатидаги, Ўзбекистоннинг Ватан сифатидаги муаммоларини кўтармоқдамиз. Қирғизистонда ўзбеклар қирғиз фашистлари тарафидан тириклайин ёқилганда жим қолган Ўзбек миллати миллат сифатини йўқотиб бўлгани, қайтадан миллат бўлиш курашиш, бирлашиш лозимлигини айтмоқдамиз. Бу чақириққа жавоб бераётганлар йўқ ҳисоб.
Фақат “Бирлик” Қирғизистонга Ўзбек армиясини олиб киришни талаб қилди. Бу талабдан воз кечмадик, кечмаймиз ҳам. Воқеалар кўрсатмоқдаку, бошқа йўл йўқ.
30 миллионлик Ўзбек номидан бор-йўғи 10 нафар бирликчи-эзгуликчи Қирғизистоннинг Тошкентдаги элчихонаси олдида “Ўзбеклар қарши геноцид тўхтатилсин” дея ҳайқириб пикет қилишга журъат этди. Ҳалигача уларга раҳмат дейдиган, уларни янги курашларга рағбатлантирадиган ўзбеклар чиқмади ҳисоб. Бирликчи ва ҳаракатчилардан бошқа демоқчиман.
Ўзбекистондаги ўзбек миллатчилари, масалан, Дадахон Ҳасан, Гулчехра Нурилла, Эркин Воҳид ва Абдулла Орифлар нимадан қўрқишларини ҳам тушунтиролмасдан қисиб ўтирибдилар. Ана Ўзбек миллатчилигининг аҳволи. Юрт ташқарисига чиқиб олганлари ҳам йиғи-сиғидан бошқа нарсани билишмайди.
Миллатчи ёзувчилардан фақатгина Юсуф Жума тарихимизда қоладиган сатрларни ёзди:
Қора кунда сенга қалқон бўлолмадим,
Майдонларда шер, арслон бўлолмадим
Мулки номус мулки инсон бўлолмадим
Култегиндек ёвга қирон бўлолмадим.
Кечир оғам, синглим, болам, хешим менинг
Бобуримдан қолиб кетган Ўшим менинг.
Вақти келиб Ўзбек миллати Қирғизистондаги ўзбекларга нисбатан қилган хоинлиги учун Юсуф Жуманинг сўзлари билан кечирим сўрайди. Бугун эса, ўзбеклар шоиримизнинг қўйидаги сўзларини ҳатто тушунмайди ҳам:
Кечир, қасос муқаррардир хешим менинг,
Бобуримдан қолиб кетган Ўшим менинг.
Ўзбек бу сатрларни эшитганда кўзига ёш келиб, қўллари беихтиёр қиличга узатиладиган ҳолга келмагунча миллат бўлолмайди.
Бу сатрларнинг эфир орқали тарқалишини истаб ва Озодлик, Америка Овози, ББС радиосида ўтириб олган хоин-ҳаромийларни йиқитиб, уларнинг ўрнига ўтириш учун кураш бошлайдиган ўзбеклар чиқмаганча, Ўзбек миллат бўлолмайди.
Ичимизда битдек кўпайиб кетаётган хоин-ҳаромийларни жазолашга, ҳатто олий жазога маҳкум қилишга, мардларини эса олқишлашга ўрганмагунча, Ўзбек миллат бўлолмайди.
Яна қайтараман, ҳозир биздан бошқа ҳеч ким миллат муаммоларини кўтармаяпти. Қолаверса, миллатнинг муаммоларини тушунадиганнинг ўзи оз. Чет элга чиқиб олган ўзбеклар, санаб ўтилган радиолардаги ифлослар ҳам шулар жумласидан, йиғи-сиғи, икир-чикир, ғийбат даражасидаги майда-чуйда мавзулар билан оворалар. Қирғизистон ўзбекларининг лидерлигига даъво қилаётган, аммо ўз чўнтагидан бошқа нарсани ўйламаётганлар ҳам шулар жумласидан. Ўзбекдан чиқиб қолган биринчи космонавт, аслида космонавт дейишга ҳам тилиб бормайди, тажриба учун учирилган Лайкадек фазога бориб келган одамимиз ҳам ўшалардан (Лайка – СССРнинг сунъий ер йўлдошларидан бирида тажриба учун фазога учирилган биринчи жонивор - итнинг исми – Ҳаракат).
Лекин миллатнинг шундай аҳволда эканлиги бизни тушкунликка туширмайди. Аксинча, елкамиздаги вазифанинг демайман, мажбуриятнинг буюклигини эслатиб туради. Мажбуриятимиз – Ўзбекни қaйтадан миллат қилишдир.
Ўзбек бўлсангиз, қўшилинг бизнинг сафларга.