12 November 2012
02:11 - Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғон ҳам “Бирлик” лидерининг йўлига - олий жазога ўтмоқчи
Ўзи олиб борган хато сиёсатлар туфайли Туркия боши берк кўчага кириб қолганини тушунишга бошлаган бу мамлакатнинг Бош вазири Ражаб Эрдўғон ҳозир бошқача йўлларга ўтиш сигналларини бермоқда. Бу йўллардан бири – террорчиларга қарши ўлим жазосини тиклаш.

У бугун журналистлар билан учрашганда айтган қуйидаги сўзлари Туркия матбуотида эълон қилинди:

“Ўлимлар қаршисида, ўлдиришлар қаршисида ўлим жазосини киритиш масаласини янгидан кун тартибига киритиш лозимлигини гапиргандим. Чунки, қотилни авф этиш ваколати давлатга эмас, ўлдирилганларнинг оилаларига оид бўлиши керак. Қонунларга бу хусусда ўзгартиришлар киритилиши лозим. Биз Европа Бирлигида шундай деб, ўша қадамни қилганмиз (ўлим жазоси Туркияда бекор қилингани назарда тутилмоқда – Ҳаракат). Аммо, қаранг, АҚШда ўлим жазоси бор, Россияда бор (Россияда ўлим жазоси бор, аммо номаълум муддатга тўхтатилгган – Ҳаракат), Хитойда бор, Японияда бор, дунёнинг бир қатор ўлкаларида бор. Улар Хавфсизлик Кенгашида ҳал қилувчи овозга эга бўлган аъзолар. Яъни Хавфсизик Кенгашининг Франция ва Буюкбританиядан бошқа аъзоларида бор. Шундай экан, биз ҳам масалани қайтадан кўриб чиқишимиз керак”.

Маълумки, сўнгги ойлардаги чиқишларида “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат миллатга хоинлик қилганларга нисбатан олий жазо тикланмаса, ҳозир миллат сифатини ҳам йўқотиб бораётган Ўзбек қайтадан миллат бўлолмаслигини ва Ўзбек миллати ахир шундай қарорга келишини айтмоқда. Чунки, дейди Бирлик” раҳбари, “Хира пашшадек кўпайиб кетаётган хоин-ҳаромийларни йўқ қилишнинг бошқа йўли йўқ. Мен аввал уларни сиёсий саҳнадан йўқ қилишни тушунардим, ҳозир кўриб турибманки, миллатга хоинлик қилганлар учун олий жазони тиклаб, уларни жисмоний йўқ қилишдан ҳам тортинмаслик керак. Бошқа йўл йўқ”.

Абдураҳим Пўлатнинг бу мавзуни ҳам тилга олган баъзи мақолалари билан пастдаги линклар орқали танишиш мумкин.