24 June 2012
13:15 -
Абдураҳим Пўлат: Миллат сифатимизни тезроқ тиклаш учун одатда айтилмайдиган ва ёзилмайдиган нарсаларни айтишга ва ёзишга мажбурман
Ҳа, мен ёки мен кабилар ҳеч нарса айтмасак ёки ёзмасак ҳам, Ўзбек миллати ахир бир кун ҳозирги аҳволдан чиқади. Ҳозир миллат эмас, тўда ҳолида бўлган ўзбеклар аста-секин ибтидоийликдан чиқадилар, уюшадилар ва қайтадан миллатга айланадилар.
Бу йўл осон бўлмаслигини тушуниш учун тарихимизга назар ташлайлик.
Эндигина оёққа туриб келаётган Рус императорлигига таҳдид солаётган Мамайнинг орқасидан Тўхтамишга қўшилиб уриб, ахир бир кун ўзимизни босиб оладиган русларнинг юксалиши учун замин тайёрлаймиз. Бошқа иш қуриб қолгандек, бизга эмас, Европага таҳдид солаётган Туркия хони Боязитни мағлубиятга учратиб, катта иш қилгандек гердайиб юрамиз. Ақлли императорлар босиб олган ерларини императорликка қўшиб олишади, биз у едан бир неча туяга юк бўладиган олтин олиб келганимизга хурсанд бўлиб юраверамиз. Денгизлар бўйига чиқиб, Темиркент шаҳри қуриш ўрнига ҳом ғиштлардан мачитлар қуриб юраверганмиз.
Ҳамма императорликлар ўз империясини марказлаштириш учун курашар экан, биз империяни болаларимизга бўлиб бериш билан шуғулланамиз.
Дунёнинг иккинчи расдхонасини қуриб, кейин ўзимиз бузиб ташлаймиз ва бундай расадхона қурганимизни ҳам унутиб, ўрис археологлари унинг қолдиқларини топиб беришганидан гердайиб юрамиз.
Самарқанд ва Бухорони мадраслар билан тўлатиб, уларнинг талабаларига ҳеч бўлмаса Ал-Хоразмий яратган арифметика асосларини ўқитмаймиз, натижада, дунё моторли ташиш воситалари, электр энергияси, радиолар яратган пайтда рессори ҳам бўлмаган Қўқон араваю шам чироқлар билан яшаймиз. Бундан ҳам даҳшатлиси, нима учун мусулмонлар ёппасига бошқаларнинг қулига айланиб қолди деб ўйлаб ҳам кўрмаймиз. Қуръонни тузуккина тушуниб ҳам ололмаган чала муллаларни жойига ўтқазиб қўйишни ҳам эплай олмаймиз.
Ичимиздан Бобирдек бир улуғ инсон чиққан экан, уни ҳам мамлакатдан қувлаб чиқарамиз. Энди унинг авлодлари қурган Тож Маҳал билан мағрурланиб ҳам қўйишдан тортинмаймиз.
19 асрнинг ўрталарида ҳеч қандай кучи бўлмаган учта ибтидоий хонликка бўлиниб олиб, қадамма-қадам Марказий Осиёни босиб олаётган русларга қарши курашда бирлашиш лозимлигини ҳам ўйлаб кўрмаймиз, ортиқча қаршилик ҳам кўрсатмай, чунки, ҳамма нарса Оллоҳдан-да, мустамлакага айланамиз.
Руслар олиб келган тракторларни “бу шайтон арава, мусулмонларга уни ишлатиш ҳаром” деб, бизга жаҳон янгиликларини мажбурлаб тиқиштиришгандан кейингина қабул қиламиз.
Чўлпон ва Абдулла Қодирий каби буюкларимизни ичимиздан чиққан хоин ёзувчилар воситасида йўқ қилинишига тамошабин бўлиб ўтирамиз.
Ниҳоят, тархимизда биринчи миллий-озодлик ҳаракати – “Бирлик” тузилади. Аммо, ичимиздан чиққан миллат хоинлари миллатни арзимаган нарсаларга, масалан 53-54 сонли квартираларга сотадилар, кечагина “Қўшил бизнинг сафларга эй, майли кетса жон энди” деб куйлаган ҳофизларимиз миллатнинг сафларини парчалаш йўлига ўтадилар, натижада, миллатнинг бошига миллат хоинларидан иборат ҳукуматлар келади. Ўзбекдек миллатнинг катта қисми мардикорларга айланади. Ал-Хоразмий ва Улуғбек каби олимлар чиқарган Ўзбекдак миллатни шундай динамик асрда “Янги уй қурмасдан эскисини бузма!” деган аҳмоқона шиор остида яшашга мажбур қиладилар, қолоқликка маҳкум этадилар. Биз эса, нима бўлганини ҳам тушунмай юраверамиз.
Қирғизистон жанубида бўлгани каби, миллатдошларимизни тириклайин ёқадилар, аёлларимизни навбатга туриб зўрлайдилар, миллатимизнинг бир қисмини қирғин қиладилар, биз овоз чиқаришга ҳам журъат қилолмаймиз.
Ўзини миллат дарди билан яшайдиган инсон деб ҳисоблайдиган, аслида ҳайвондан фарқи бўлмаган ёзувчиларимизга кўра, биз Қирғизистонда ўзбекларнинг қирғинини тўхтатиш учун “Бирлик”нинг таклифи билан у ерга армия олиб кирсак, тожиклар Самарқандни босиб олишларидан қўрқиб юраверамиз. Мана Амир Темир авлодининг аҳволи.
Узлуксиз ақлсизликлар ва миллатнинг табиатига айланиб борётган хоинликлар туфайли бугунги аҳволдамиз. Табиий, бундай нарсалар миллатнинг ақлини киритишга бошласа керак. Миллат ўз ичидан чиққан хоинларни, бошқа потенциал хоинларга ибрат бўлсин дея, жазолаш механизмларини яратиш йўлига ўтса, миллат хоинларига қарши олий жазо тикланса керак. Энг муҳими, ақл ишлатиш ҳамма нарсадан муҳим эканлигини миллат тушунишга бошласа керак.
Аммо, қачон?
Бир маҳал қулларга айлантирилган ва хор қилинган баъзи майда миллатлар қайтадан оёққа туриш ва дунёга ҳокимлик қиладиган даражага келиш учун кураш усулларини яратдилар, миллат хоинларини жазолаш механизмларини яратдилар, бунинг учун минг йиллар сарфладилар.
Ҳозир замоннинг тезлиги бошқача, биз минг эмас, балки, юз йиллар сарфлармиз.
Бошқаларни билмадим, билишни ҳам истамайман, бироқ, менинг юз йиллар кутишга на имконим на тоқатим бор.
Биз бу жараёнлардан ўн йиллар ичида ўтишимиз керак. Мана, мустақилликнинг 20 йиллигини ҳам бекорга ўтказдик. Аслида, бекорга ўтказмадик. Марказий Осиёни қўйиб туринг, ўрислар яратган Ўрта Осиёда ҳам лидерлик ролини йўқотиб бўлдик. Ўша миллат хоинлари ёрдамида ҳокимиятга ўрнашиб олганлар лидерлик ролимизни йўқотдилар.
Буни ҳам оқлашга интилаётган аҳмоқ ўзбеклар бор. Нима эмиш, Қозоғистоннинг нефти бормиш. Нима қилибди, дунёда нефтга энг бой ўлкалар ичида Саудия Арабистони, Эрон ва Венесуэла бор. Уларнинг бирон ерда ёки бирон соҳада лидерлик қилаётганини эшитдингизми? Дунёга ҳукмронлик қилаётган мамлакатларда, масалан, Япония ва Шимолий Кореяда ҳеч қандай нефть йўқлигини, АҚШ ўз нефть заҳираларини ишлатмасдан қулфлаб қўйганини биладиган ўзбеклар борми ўзи?
Қолаверса, бизда табиий бойликлар оз эканлиги, биз нималар қилишимиз кераклиги хусусида 1996 йили мақола ёзганман. Ўзбеклар бунга қулоқ солдими? Солмади, чунки, мақолам ўта назокат билан, ўзбекни бирон нарсага зўрламайдиган, қозоқ ва туркманларни ранжитмайдиган шаклда ёзилган эди.
Энг камида бизнинг сайтимиз ўқувчилари кўриб тургандир, мен охирги йилларда, онгли равишда, назокат билан гапириш усулидан воз кечдим. Менинг ҳозирги услубим – шок терапияси услуби. Биз ўзбеклар, қайтадан миллат бўлишни истасак, шок терапияси усуллари билан гапиришимиз, шок терапияси усуллари билан иш қилишимиз, ҳатто Марказий Осиёдаги табиий бойликларга шерик бўлиш учун ҳам шок терапияси усуллари ишлатишимиз керак.
Ҳозир Ўзбекистонни бошқараётганларнинг Ўзбек миллатининг келажаги билан иши йўқ. Уларнинг бирдан-бир мақсади – иложи борича кўпроқ тахтда ўтириш, миллатни соғиш ва бу дунёни айшу ишратда ўтказиш. Улар ҳали ўз жазоларини оладилар. Тўғрироғи, миллат бундайларнинг жазосини бериш механизмларини яратмаса миллат бўлолмаслигини тушуниб етади ва хоинларни жазолайди.
Бугун кўриниб турган яна бир ёмон нарса бор. Бу - миллатнинг келажаги учун курашиш мақсадида майдонга чиққан мухолифатчиларнинг каттагина қисми ҳам моҳияти билан ҳокимиятдагилардан қолишмаётганидир.
Бу қуруқ гап эмас, аниқ фактлар билан исботлаш мумкин бўлган айбномадир.
Ўзбек миллатининг тарихидаги биринчи миллий-озодлик ҳаракати (табиий, гап “Бирлик” халқ ҳаракати ҳақида кетмоқда) оёққа туриб, коммунистик режимни жар ёқасига келтириб қўйган пайтда, халқнинг муҳташам митингларини “кўча чангитиш” деб баҳолаб, “Бирлик”ни парчалаган ва Ислом Карим режимининг мутаҳкамланишига йўл очган миллат хоинлари айнан “Бирлик”нинг ичидан чиққанини ҳозир ҳамма билади. Мана уларнинг баъзиларини исмлари – ҳозир 53-54 лақаби билан танилган Салай Мадамин, Дадахон Ҳасан, Аҳмад Аъзам, Усмон Азим, Зоҳир Аълам, Дилором Исоқ, Фахриддин Худайқул, Алибой Йўляхши ва бошқа бир қатор ифлослар.
Улар ўша пайтда ҳукуматдан катта совғалар оламиз деб умид қилдилар, аммо Ислом Карим мен аввалдан башорат қилганимдек, уларни бир марта ишлатиладиган презервативдек ишлатиб, кейин отиб юборди.
Ўзбек халқи мен каби уларнинг хоинликларини очиқча гапиришга ўрганмагунча, қулликдан чиқолмайди. Чунки, у хоинларнинг жазоланмаётганидан руҳланган бошқа потенциал хоинлар доимо миллатни сотиб яшаш йўлидан қайтмайдилар.
Шуни унутмайликки, Оллоҳ яратган инсонларнинг етарлича катта қисми ўзининг бир дақиқалик манфаати учун нафақат миллатни ёки умматни, ҳатто Оллоҳни ҳам сотишга тайёр. Уларни у дунёдаги эмас, бу дунёда бериладиган жазо қўрқуви остидагина хоинлик қилиш йўлидан қайтариш мумкин. Бутун маданий дунё мен айтаётган гапларни гапириб ўтирмасдан, айнан шундай қилиш йўлига аллақачон ўтган. Хоинлик ҳеч қаерда кечирилмайди.
Биз ҳам юз йиллардан кейин шу фикрга келамиз. Аммо, юқорида айтганимдек, мен кутишни истамайман. Олдимда иккита йўл бор: биринчиси – таркибида хоинлар ва пасткашлар хира пашшадек кўпайиб кетган бу миллатни тарк этиш, иккинчиси – бу миллатни ҳеч бўлмаса ўз даражамга олиб чиқиш.
Мен иккинчи йўлни танладим ва бу йўлдан қайтмайман. Бу йўл - шок терапияси усуллари билан миллатнинг кўзини очиш, ақлсизлик ёки хоинлик билан миллатнинг оёғидан ураётганларни шок терапияси усуллари билан йўқ қилиш.
Баъзи бирликчи сафдошларим менга шундай дейишмоқда: “Бу ҳолда ҳамма душманларингизни бизга қарши бирлаштирасизку!”
Қани энди, дейман уларга, бу тарқоқ одамлар, хусусан, мухолифат ичидагилар ҳеч бўлмаса менга қарши бирлашсин. Шунга ҳам севинардим. Аммо хоин ва ақлсизлар бирлашишни ҳам билмайдилар. Охир-оқибат биз ғалаба қозонамиз. У ифлосларни шок терапияси усуллари билан йўқ қиламиз. Мен аввал уларни сиёсий саҳнадан йўқ илишни тушунардим, ҳозир кўриб турибманки, миллатга хоинлик қилганлар учун олий жазони тиклаб, уларни жисмоний йўқ қилишдан ҳам тортинмаслик керак.
Қирғизистонда қирғиз фашистлари Ўзбекни Ўзбек бўлгани учун тириклайин ёқиб, Ўзбек аёлларини Ўзбек аёли бўлган сабабли зўрлаганлари, Ўзбекни қирғин қилганларига Ўзбек миллати кўз юмганидан кейин, нафақат қирғиз, қозоқ ва тожиклар, балки, руслар, америкаликлар ва европаликлар ҳам бизни одам ҳисобламаётганлари кўриниб турибди.
Ўзбек миллати эса, ҳеч бўлмаса Юсуф Жумадан ўрнак олиб, қирғин қилинган ўзбеклардан кечирим сўрашни ҳам ўйламайди:
Қора кунда сенга қалқон бўлолмадим,
Майдонларда шер, арслон бўлолмадим
Мулки номус мулки инсон бўлолмадим
Култегиндек ёвга қирон бўлолмадим.
Кечир оғам, синглим, болам, хешим менинг
Бобуримдан қолиб кетган Ўшим менинг.
Ўзбек ўз шоирининг қўйидаги сўзларини ҳатто тушунмайди ҳам:
Кечир, қасос муқаррардир хешим менинг,
Бобуримдан қолиб кетган Ўшим менинг.
Яна такрорлайман, қайтадан одам бўлиш, қайтадан миллат бўлиш учун биз шок терапияси усулларидан фойдаланишга маҳкуммиз. Шундай қиламиз ҳам. Юқорида номи тилга олинган миллат хоинларининг жазоланмаганидан рағбатланиб, бир неча чақа пул ишлаб қолиш ниятида миллатнинг оёғига болта ураётганлар билан очиқча ҳисоблашишдан бошқа йўл йўқ.
Мен ўзбекларни Ўзбекнинг қайтадан миллатга айланиш учун олиб бораётган кураши йўлида “Бирлик” билан бирга бўлишга чақираман.