29 September 2012
03:19 -
Ислом Карим ЭСҲ тузоғига туширилди, ундан чиқармаслик ўзбек халқининг қўлида
Бугун Ялтада ўтказилган МДҲнинг Ҳукумат раҳбарлари Кенгашида Ўзбекистонни Эркин Савдо Ҳудудига қабул қилиш қарори олинди, дейилади русларнинг “Новости” агентлиги тарқатган хабарда. Ўзбекистоннинг ЭСҲга тўла кириш жараёни шу йилнинг сўнгигача битиши керак экан.
Маълумки, ЭСҲга кириб бўлган 8 мамлакатнинг 5 тасигина бу ҳақдаги қарорини ратификация қилган. Ўзбекистон ҳам бу босқичдан ўтиши керак.
Ўзбекистоннинг ҳар қандай халқаро структураларга интеграция бўлиши – Ислом Каримни эрталаб уйғонганда ҳаёлига келиб қолган мантиқсиз қадамлар қилишдан тийиб турувчи воситадир. Бироқ, охирги йиллар тажрибасидан маълумки, Ислом Карим истаган вақтида ЭСҲ "тузоғидан" чиқиб кетиши ҳам мумкин.
Ўзбек жамияти шундай даражада ривожланиб, Ислом Карим каби раҳбарларнинг тизгинини ўз қўлида ушлаб турадиган ҳолга келмагунча, Ўзбекистоннинг турли структураларга кириш-чиқиш жараёни давом этаверади.