29 September 2012
02:16 -
Ислом Карим "Бунёдкор" стадионининг очилиш маросимида иштирок этди
Бугун Тошкентда янги қурилган “Бунёдкор” стадионининг очилиш маросими тантанавор ўтказилди ва президент Ислом Карим қатнашиб, узундан-узоқ нутқ сўзлади. Мамлакатда футбол ривожи, ҳукумат амалга ошираётган ишлар ва ўзбек спортчилари эришаётган ютуқлар ҳақида гапирган юртбоши спорт ривожи борасида ўзини қандай ишонтирганини тушуниш қийин. Чунки яқиндагина ўтган Олимпиада ўйинларидаги спортчиларимизнинг қозоқлардан қанчалик орқада қолганининг ўзи вазятга ойдинлик киритади-қўяди.
Президентнинг зерикарли нутқидан сўнг концерт дастури намойиш қилинди, хонандалар анъанавий моддоҳлик қўшиқлари билан йиғилганларнинг кўнглини олди. Ислом Карим таниқли футболчи Миржалол Қосимов билан бирга уни томоша қилди.
Маълумотларда айтилишича, стадион қурилишига чорак миллиард доллар сарфланган, у ноанъанавий архитектураси билан ҳозирча Марказий Осиёдаги ягона стадион ҳисобанади.