05 June 2012
03:20 -
Путин Тошкентга келиб, кетиб ҳам бўлди, Ўзбекистон ахборот воситалари жим
Русларнинг расмий “Новости” агентлиги Россия Президенти Владимир Путин бугун кечқурун Тошкентга келгани, қисқа ташрифнинг формати буни талаб қилмаса ҳам, уни Ислом Карим шахсан аэропортда кутиб олганини бир соат аввал эълон қилиб бўлди. Ўзбекистоннинг ҳатто расмий хабар агентлиги ЎзА эса, ҳалигача жим.
Русларнинг кейинги хабарларига кўра, икки президент Ислом Каримнинг “Кўксарой” қароргоҳида суҳбат қилишган, бир соат ичида мамлакатлар ўртасидаги стратегик ҳамкорликни чуқурлаштириш ҳақида шартнома ва Ўзбекистоннинг Эркин Савдо Ҳудудига кириши ҳақида меморандум имзолаб ҳам бўлишган.
Путин бугуноқ Пекинга жўнаб кетиши ҳам хабарларда айтилган. Тахмин қилиш керакки, кетиб ҳам бўлган.