01 June 2012
02:42 -
МДҲ ҳукуматларининг раҳбарлари Эркин Савдо Ҳудудига Ўзбекистонни ҳам олишмоқчи
Кеча Ашхободда бўлиб ўтган МДҲга аъзо мамлакатлар раҳбарларининг мажлисида шундай қарор қабул қилинган. Табиий, Ўзбекистон ҳукуматининг илтимоси билан.
Қизиғи шундаки, Ўзбекистон 1992 ва 1993 йиллари Эркин Савдо Ҳудуди тузиш буйича Келишув ва Шартномаларни имзолаган эди. Эркин Савдо Ҳудуди бўйича Шартнома бир неча марта ўзгартирилди, бир неча марта қайта имзоланди. Аммо, 2011 йил 18 октябрда Санкт-Петербурги шаҳрида Шартноманинг сўнги варианти нимагадир Ўзбекистон тарафидан имзоланмади. Ваҳоланки, Россиянинг ҳақиқий хўжайини, Ислом Каримнинг шефи Владимир Путин Россиянинг Бош вазири сифатида янги Шартноманинг ташаббусчиси бўлган.
Хўш, бугун нима ўзгарди? Бу саволга жавоб йўқ. Аммо, Владимир Путиннинг 5 июнь куни Пекинга кетаётиб, Тошкентда тўхтаб ўтиш нияти Ислом Каримнинг калласидан анча нарсаларни ўзгартирган бўлиши мумкин.