28 July 2012
13:05 -
Ўзбекистонда минимал иш ҳақи 39 йилда 3 баравар тушди, Қозоғистонда ортти, Ялпи Ички Маҳсулотда аҳвол бундан ҳам баттар
“Ҳаракат” агентлиги мавжуд режимни Ўзбекистоннинг иқтисодий аҳволи билан боғлиқ рақамларни эълон қилмасликда, яъни уларни халқдан бекитишда айблаб келмоқда. Масалан, давлат бюджети ва Ялпи Ички Маҳсулотнинг (ЯИМ) ҳажми ҳеч бир ерда очиқланмайди.
Шундай бўлса ҳам, “Ҳаракат” мухбирлари Ўзбекистоннинг Ялпи Ички Маҳсулоти 2011 йил натижаларига кўра 43 миллиард доллар атрофида, Қозоғистонники эса 180 млрд доллар (!!!) эканлигини аниқладилар.. Яъни, биздан 4,2 марта кўп. Ўзбекистннинг аҳолиси Қозоғистондан 1,8 баравар кўп эканлигини ҳисобга олсак, киши бошига ЯИМ бўйича қозоқлардан 6-7 баравар (!!!!) орқадамиз.
Шу солиштиришлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон иқтисодига оид рақамлар нима учун халқдан бекитиб келинаётганини тушуниш мумкин. Ҳар бир эълон қилинган рақам аҳволимизнинг нақадар ночорлигини кўрсатади.
Бугун режимнинг қўғирчоқ сайтларидан бири бўлган olam.uz Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитасига асосланиб, 1973 йилдан бу йилгача минимал ойлик қандай ўзгариб борганини кўрсатувчи жадвални эълон қилибди.
Унга кўра, 1973 йили минимал иш ҳақи 70 сўм (тўғрироғи, рубль) экан. 2012 йил 1 августдан 72355,00 сўм бўлади.
Табиий, бу рақамларнинг ўзи ҳеч нарсани ифода этмайди. Демак, olam.uz ҳеч нарсани ифода этмайдиган рақамларни тарқатган. Бу рақамларга маъно бериш учун уларни қаттиқ валютага, масалан долларга ўтказиш керак.
1970 йилларда расмий курс бўйича $1 = 0,65 тийин (копейка) бўлганини, ҳозир $1 = 1900 сўм эканлигини ҳисобга олсак, 1970 йилда минимал иш ҳақи бутун СССРда ҳам, Ўзбекистонда ҳам $107 доллар бўлган бўлса, бугун Ўзбекистонда $38 га тушибди. Яъни, ўзбекларнинг энг кам иш ҳақи тахминан 3 баравар тушган.
Солиштириш учун – ҳозир Россияда минимал иш ҳақи турли минтақаларда фарқли, аммо ўртача 4611 рубль - $143. Демак, ўсиш бор.
Қозоғистонда минимал иш ҳақи - 17 439 тенге - $116,5. Ўсиш оз, аммо минимал иш ҳақи Ўзбекистронга нисбатан 3 баравар кўп.
Демак, ҳозир минимал иш ҳақи бу уч давлатда шундай:
Ўзбекистон - $38
Қозоғистон - $116,5
Россия - $143
Шундан тушунса бўладики, нимага ўзбеклар Қозоғистон ва Россияда мардикорчлик қиладилар. Тушуниб бўлмайдиган нарса - нима учун ҳукумат бу аҳволдан чиқиш дастурини очиқламайди, халқ эса буни талаб қилмайди?