10 October 2012
15:16 - Қозоғистонда қашшоқлик даражаси энг кам иш ҳаққининг 40 фоизи деб белгиланди
Бугун Қозоғистонда Меҳнат ва ижтимоий вазирлигининг шу йил 24 сентябрда имзоланган буйруғи эълон қилинди. Буйруқ эълон қилинган кундан, яъни бугундан кучга киради.

Буйруққа кўра, яхши таъминланмган оилаларга ёрдам бериш учун навбатдаги критерий ишлаб чиқилган ва 2012 йилнинг 4-чи кварталида Давлат Статистика Комитети томонидан белгиланган энг кам иш ҳаққининг 40 фоизидан кам дараомад оладиган оилалар камбағал деб ҳисобланиши билдирилган.

Энг кам иш ҳаққи Қозоғистонда $116,5 деб белгиланган, бунинг 40 фоизи – тахминан $47. Демак, бу мамлакатда даромади $47 дан кам бўлган оилалар камбағал ҳисобланади, уларга давлат ёрдам беради.

Ўзбекистонда эса, минимал иш ҳаққи $38. Демак, қозоқ стандартлари бўйича, Ўзбекистонда минимал иш ҳаққига яшовчи оилаларнинг ҳаммаси кабағалдир. Мана бугунги Ўзбекистон билан Қозоғистоннинг фарқи.