28 July 2012
12:51 -
Лондонда XXX ёзги Олимпиада ўйинларининг очилиш маросими бўлди
Кеча бу муҳташам маросим ҳақиқий байрам руҳида ўтди. Бундан ҳам муҳими, дунё ўта нотинч экан, Лондонда ҳеч қандай кутилмаган нохуш воқеа юз бермади.
Маросимда Буюкбритания қироличаси Елизавета II, бу мамлакатнинг Бош вазири Дэвид Кэмерон, Россия Бош вазири Дмитрий Медведев, Туркия Бош вазири Ражаб Эрдўғон, Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой ва бошқа бир қатор давлатларнинг раҳбарлари қатнашди.
Буюбританиянинг ривожланиш йўли босқичлари рамзий равишда кўрсатилган саҳаналарда минглаб одам қатнашди, юзлаб болалар рақсга тушишди, машҳур хонанадалар қўшиқлар айтишди.
Сўнгра сал кам 200 давлатдан келган спортчиларнинг стадион марказига чиқиш маросими бўлди. Ҳар бир делегацияни чиройли шаклда тақдим этиб, улар Олимпиада тарихида қанча медаль олганларигача, ҳар нарсани гапириб турган NBС телеканалининг репортёрлари АҚШ делегациясидан кейин майдонга чиққан Ўзбекистон делегациясига ҳеч қандай эътибор бермадилар. Байроқ кўтарган спортчимиздан бошқа ҳеч кимни кўрсатмадилар.
Сўнгра Олимпиада байроғи кўтарилди, Олимпиада машъали ёқилди.
Баъзи спорт турлари бўйича мусобақалар расмий очилиш бўлмасданоқ бошланган эди. Эртага тўлақонли мусобақалар давом этади. 2 ҳафта давомида спортчилар юксак натижалар кўрсатишга, шубҳасиз ҳозирлик кўриб келган террористлар қонли воқеалар чиқаришга ҳаракат қиладилар. Демак, спортчилардан ташқари, хавфсизлик хизматлари учун ҳам иш етрали бўлади.