24 June 2012
03:00 - Бокуда Осиё сиёсий партиялари Халқаро Конференциясининг навбатдаги мажлиси бошланди
Кеча Озорбайжоннинг пойтахтида Осиё сиёсий партиялари Халқаро Конференциясининг (İnternational Conference of Asian Political Parties - İCAPP)17-чи мажлиси бошланди. Мухолифатчиларга яқин бўлган contact.az сайтининг хабарида айтилишича, бу анжуманда ҳукумат тарафори партияларнинг вакиллари иштирок этади. Шу йилнинг ноябрь ойида эса, Бокуда İCAPPнинг Бош Ассамблеяси ўтказилади.

Ҳозирги анжуманда қатнашиш учун Бокуга Осиёнинг қайси мамлакатлардан вакиллар келгани хабарда айтилмаган. Демак, Ўзбекистон вакиллари бор-йўқлигини ҳам билиб бўлмайди.

Озорбайжондаги ҳукумрон “Янги Озорбайхон” Партиясининг Ижрочи котиби Али Ахмедовнинг (расмда) журалистлар олдида “Осиёнинг тақдирини минтақа ташқарисидаги кучлар ҳал этмаслиги керак” деб айтган сўзлари демагогиядан бошқа нарса эмас. Чунки, Осиёда ҳақиқий демократик давлатлар юзага келиб, миллатнинг иродасини амалга оширадиган партиялар яратилмагунча, Осиёнинг тақдирини Ғарб белгилайди.