01 June 2012
02:00 -
Жаҳоннинг биринчи хусусий фазовий кемаси ерга қайтди
22 май куни АҚШнинг Флорида штати Канаверал бурнидаги Кеннеди марказидан (космодромидан) тарихда биринчи марта “Дракон” номли хусусий фазовий кема учирилгани, бу кема ва уни фазога олиб чиққан Фалкон-9 ракетаси SpaceX компанияси тарафидан яратилгани аввалги хабарлардан маълум.
“Дракон” кемаси одам ташиши ҳам мумкин. Аммо, бу сафар кема одамсиз учирилди, у Халқаро Фазовий Станцияга техник юклар олиб борди ва у ердан олинган 600 кг оғирликдаги юк бугун Калифорния штати соҳилидан бир неча юз километ узоқликда Тинч океани сувларига қўнди, дейилади АҚШ давлатининг фазовий дастурларини амалга ошириш билан шуғулланадиган NASA агентлигининг хабарида.
Расмдан ҳам кўриниб турганидек, “Дракон” кемаси самолёт каби ерга қўноладиган шатлл кемалари туридан эмас. У парашют билан сув ёки ерга қўнса керак. Бу кемани 12 марта фазога учириш режалаштирилган.