16 March 2012
23:47 -
Афғонистонда вертолёт тушди, 12 турк аскари ҳалок бўлди
Турк ахборот воситалари Қуролли кучлар Бош штабига асосланиб тарқатган хабаридан маълум бўлишича, НАТО қўшинлари таркибида Афғонистонда хизмат вазифасини бажараётган турк кучларига оид вертолетнинг қулаб тушиши натижасида 12 аскар, уларнинг ичида 3 нафар офицер ҳам бор, ҳалок бўлди.
Ҳалокат Қобулнинг яқинидаги Баграм шаҳарчасида юз берди. Вертолет, кўринишидан, маҳаллий бойнинг замонавий уйи устига тушган. Кучли портлаш натижасида уйнинг бир қисми ёниб ва бузилишидан ташқари, бу уйда бўлган 4 киши ҳам ҳалок бўлгани айтилди.
Маълумки, Афғонистонда 1800 га яқин турк аскари бор. Улар тўғридан-тўғри жангга кирмасдан, ёрдамчи соҳаларда хизмат қилишади.