24 June 2016
14:33 -
Дунёнинг бош хабари: Буюкбританиядаги референдум натижасига кўра, бу давлат Европа Иттифоқидан чиқади
Бир неча соат аввал Буюкбританияда Европа Иттифоқидан чиқиш-чиқмаслик масаласи бўйича кеча, 23 июнда ўтказилган референдумнинг натижалари маълум бўлди. Референдумда сайлов ҳаққига эга бўлганларнинг таҳминан 70 фоизи иштирок этибди ва уларнинг 51,9 фоизи ЕИдан чиқиш учун, 48,1 фоизи чиқмаслик учун овоз берибди. Буюкбританинг ичидаги Шотландия ва Шимолдий Ирландияда ЕИдан чиқмаслик тарафдорлари ғалаба қозонишган. Демак, ЕИдан чиқиш тарафдорларининг кўпчилиги инглизлар.
Шундай қилиб, нафақат Европани, балки, бутун дунёни зилзилага солиши мумкин бўлган воқеа юз берди.
Бутун дунё бу воқеани таҳлил қилиш билан овора. Буюкбритания Бош вазири Дэвид Кэмерон 3 ойдан кейин истеъфога кетишини билдирди.
“Ҳаракат”нинг фикрича, бу воқеанинг тарафлари жуда кўп. Шу сабабли, унга ҳамма тарафларни ҳисобга олиб, қисқа баҳо бериш қийин, балки, бутунлай бериб бўлмайди. Аммо, бу воқеа Ғарбни ваҳимага солиши, Россия, Хитой, Эрон каби давлатларни қувонтириши аниқ.
Айни замонда, бу воқеани жаҳон учун катта имтихон деб айтиш мумкин. Агар, Ғарбда зилзилалар бошланса, у зилзила бутун дунёни уради. Буни тушунган Ғарбнинг душманлари бу воқеани ўз ғалабалари деб ҳисоблаб ва фақат қисқа въдали фойдаларни ўйлаб иш қилишга бошласалар, натижа ҳамма учун ёмон бўлади, дунёдаги нисбий барқарорлик бузилади.
Ғарбнинг душманлари инсониятнинг келажаги билан боғлиқ масалаларни биринчи ўринга қўйсалар ва шошма-шошарлик қилмаслар, 21 асрда Ер юзида етралича барқарорлик борлиги исботланган бўлади. Бу нарса ҳамма учун катта ғалаба бўлади. “Ҳаракат”га кўра, воқеалар айнан шу иккинчи вариант йўналишида давом этади.