02 May 2015
21:09 -
Абдураҳим Пўлат: АҚШ Президенти хатимга жавоб берди. Хўш, нима бўпти? (Тўлдирилган вариант)
“Нима бўпти?” деган саволни сарлавҳага бекорга қўймадим. Чунки, Ўзбекистон зиёлиларининг (ҳозирги зиёлиликга даъво қилаётганларни назарда тутмоқдаман) менталитети, қолаверса, фикрлаш даражаси шунчалик ибтидоийки, уларга оддий нарсаларнинг ҳам моҳиятини тушунтириш керак.
Гапни узоқдан бошлаб, баъзи тарихий воқеаларни эслатаман
1. Ўзбек халқи митинг сўзидан ҳам қўрқишини яхши билганим сабабли, 1988 йил октябрь ойининг ўрталарида “Оролни сақлаш комитети”нинг Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси биносидаги йиғилишида шундай дедим: “Биз бекорга гапириб ётибмиз, ҳукумат бундай муаммо борлигини ҳам тан олаётгани йўқ. Ҳукуматга шарт қўяйлик. Агар тез кунларда, энг камида, муаммо борлигини тан олиб, уни ечиш устида ишлашга ваъда бермаса, “Оролни сақлаш комитети”нинг кейинги мажлисини Ленин майдонида ўтказайлик”. Шу мажлисда иштирок этаётган ва ўзбек миллати ичида СССРнинг бошқарув системасида энг юқори поғаналарига, яъни Политбюро аъзолигача чиққан Нуриддин Муҳиддинов югуриб минбарга чиқди ва “Бу ёш фан доктори нималар деяпти? Ленин майдонида мажлис ўтказиб бўладими: У бизни митингга чақирмоқда. Билиб қўйсинки, ўзбек халқи ҳеч қачон митингга чиққан эмас ва чиқмайди” дея мушти билан минбарга урди. Мана ўзбекнинг шу даражаги чиққан одамининг ибтидоийлиги.
Аслида, Нуриддин Муҳиддинов менги тўғри тушунганига қойил қолиш керак, чунки, мен роcтдан ҳам “мажлис” сўзини ниқоб қилиб, одамларни митингга чақирмоқда эдим. Бор-йўғи 4 ой ўтди. 1989 йил 19 март куни ўзбекларни тарихда биринчи марта ўша Ленин майдонига митингга олиб чиқдим. Ўша митинглар босими остида Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилди. Хўш, нима бўпти?
2. 1990 йилнинг май ойида ўтказилан “Бирлик” Халқ Ҳаракатининг 2-чи қурултойида “Бирлик” дастурининг шиори бўлган “Мустақил ва демократик Ўзбекистон учун” сўзларини “Демократик ва мустақил Ўзбекистон учун” сўзларига ўзгартиришга эришдим. Чунки, бизга уларнинг иккаласи керак, аммо демократия муҳим эканлигини тушунган эдим. Мана, буни эндигина ҳамма кўриб турибди. Хўш, нима бўпти?
3. 1990 йилнинг 27 декабрь куни “Ўзбекистон мустақил диктатура остонасида” номли мақола ёздим. Ҳатто баъзи сафдошларим кулишди – қанақа мустақиллик, қанақа диктатура? Аммо, мана ўтирибмиз ўша мустақил диктатурада. Шунга фақат менинг ақлим етибди. Хўп, нима бўпти?
4. Ўша диктатура босими остида Ўзбекистон мустақил бўлишида ҳал қилувчи роль ўйнаганларнинг бир қисми, мен ҳам, чет элга қочишга мажбур бўлдик. 1995 йили Туркиядалигимда мақола ёздим У Швецияда рус тилида чиққан “Центральная Азия и Кавказ” журналида эълон қилинган. Ўша мақоламда жуда кўп ўзбеклар иш қидириб, Россияга кетишга мажбур бўлишларини аввалдан башорат қилиб, ҳукумат бунга тайёрланиши, одамларни ташкилий кўчириш масаласи билан шуғулланиши лозимлигини айтдим. Ҳамма кулган бўлса керак бу башоратимдан. Аммо, айнан шундай бўлди, миллионлаб ўзбеклар Россияда мардикорчилик қилмоқдалар. Башарат қилибман, айнан шундай бўлибди, хўп, нима бўпти?
5. 2005 йили Андижондаги акромийларнинг қуролли қўзғолони бостирилгандан кейин АҚШ ва Европа Иттифоқи Ўзбекистонга қарши санкциялар киритиш, уни дунёдан изоляция қилиш таҳдидларини гапиришда. Аммо, “Бирлик” Партиясининг мен тарафимдан тайёрланган баёнотида Куба, Шимолий Корея ва Ироқ мисоллари кўрсатиб тургандек, санкциялар ва изоляция сисёсати самарали натижа бермаслиги, бунинг аксини қилиб, Ўзбекистонни демократик дунёга интеграция қилиш самаралироқ эканлиги, демократик мухолифатга ёрдам бериш кераклиги айтилди. АҚШ ва ЕИ айнан мен таклиф қилган йўлдан кетди. Хўш, нима бўпти?
6. 2012 йил 2 февралда АҚШ Давлат Котиби Ҳиллари Клинтонга мактуб йўллаб, Мисрда қамалиш хавфи остида Қоҳирадаги АҚШ элчихонасида бекиниб ётишга мажбур бўлиб қолган америкалик ноҳукумат ташкилотларнинг фаоллари тақдири ҳақида ёздим. Ўша кунлари Президент Барак Обама ва Ҳиллари Клинтоннинг ўзи Миср ҳукуматидан америкаликларга босимни тўхтатишни талаб қилиб, акс ҳолда, Мисрнинг ўзига ёмон бўлиши ҳақида баёнотлар беришган эди. Мен бу ташкилотларнинг фаоллари Ўзбекистонда ҳам шубҳали ишлар билан шуғулланишганини билганим, ҳатто бу ҳақда АҚШ Конгрессининг Хельсинки Комиссиясидаги нутқимда айтганимни эслатиб, бошқачороқ иш қилиш кераклигини ёздим. Бир ҳафта ҳам ўтмасдан, АҚШ ҳукумати ўз фаолларини 3 млн долларлик гаров пулига Мисрда олиб чиқиб кетди ва бошқа бу масалани тилга олмади. Ҳўп, нима бўпти, АҚШдек давлатнинг ҳукумати менинг маслаҳатларимга қулоқ солибди.
7. Ҳиллари Клинтонга ёзган хатимда Кубани ҳар томонлама изоляция қилиш сиёсати айнан Кастро режимининг фойдасига ишлаётганини ҳам ёзгандим. Ҳозир ҳамма билса керак, АҚШ ўша сиёсатидан воз кечиб, Куба билан дипломатик алоқаларни тиклади ва нормаль алоқаларни тиклаш йўлига ўтди. Хўп, нима бўпти, ҳамма нарса мен айтгандек бўлаверадими, балки, бу тасодифан менинг хатимдан кейин бўлгандир? Нима бўпти?
8. Ва ниҳоят бу лавҳамнинг асосий мавзусига келаман. Бундан икки ойча аввлал АҚШ Президенти Барак Обамага “Бирлик” Партияси раиси сифатида 4 саҳифалик инглиз тилида мактуб йўллаб, минг афсуски, АҚШдек давлат ҳам ислом терроризмининг илдизлари Қуръонни хато тафсир қилишга асосланган Ислом динининг ўзида эканлигини тушунмаётгани, Исломда ўзгаришлар қилмасдан ислом терроризмини енгиб бўлмаслигини айтдим. Ал-Қоида ва Толибон билан бўлгани каби, ИШИД ҳам Ғарб тарафидан йўқ қилинишига амин эканлигимни, аммо кейин бошқаси чиқиши аниқ эканлигини билдирдим. Ислом терроризмининг кейинги ўчоғи Туркия ва Марказий Осиё бўлиши ҳақидаги башоратларимни ҳам ёздим. Демак, дедим хатимнинг хулосасида, АҚШда ҳам катта ислом диаспораси борлигини ҳисобга олиб, Исломда ислоҳотлар қилиш ва Ислом дунёвийлик/секуляризм принципини тан олишига эришиш учун биргаликда курашиш кераклигини, бошқа йўл йўқлигини урғуладим.
Хатимда, асосий мавзу билан боғланган ҳолда, яна бир-икки мавзу тилга олинган. Масалан, АҚШдагилар Россиядан фарқли ўлароқ, Ўзбекистоннинг Марказий Осиё ва ундан ҳам кенгроқ минтақадаги ролини тушунмадилар. 1992 йил февраль ойида Тошкентга келган ўша вақтнинг Давлат Котиби Жеймс Бейкер мен билан учрашгандан кейин, бу учрашувдан ғазабга келган Ислом Карим мени ўлдиришга ҳаракат қилиб ўлдиролмаганда, мени Тошкентдаги касалхонасида АҚШ сенатори Ларри Преслер зиёрат қилгани ва АҚШга қайтгач бу ҳақда Сенатда доклад қилгани, 2002 йили АҚШ Сенатида ўша пайтдаги Давлат котиби Колин Пауэлл доклад қилар экан, Ўзбекистонда “Бирлик” халқ ҳаракати ҳамма вилоятларда конференциялар ўтказаётганини тилга олгани - Ўзбекистонга, унинг асосий мухолиф ташкилотига эътибор борлигини кўрсатгандек бўлди. Аммо, эътибор систематик бўлмади, агар бўлса эди, Россия Украинада бунчалик агроссорлик кўрсатолдмаган бўларди.
Бундан ташқари, АҚШда миллион ва ёки миллиардлаб доллар сарфлаб, гўёки диктаторлик мамлакатларида фуқаролар жамияти яратиш устида ишлаётган АҚШнинг Human Rights Watch, Freedom House, NDI, IRI, NED, Open Society Foundations (машҳур миллиардер Соросники) каби ташкилотлар 20 асрда қолиб кетиб, 21 асрнинг муаммоларини ҳатто тушунмаётганларини ҳам ёздим ва дунёга машҳур Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига ёрдамни бир амаллаб ўзим бераётганим - ўша ташкилотларга ўлим ҳукми эканлигини ҳам эслатдим.
Дарвоқе, хатимда қандайдир Абдураҳим Пўлатнинг хати АҚШ Президенти қўлига етиб боришини орзу ҳам қилмаётганимни, аммо АҚШ маъмуриятидагилар бу хатдаги мавзулар билан қизиқиб қолишса, шунинг ўзи ҳам етарли эканлигини ёзгандим ва бу хат моҳиятан шахсий бўлмагани сабабли, уни истган вақтда истаган жойда эълон қилиш ҳаққини сақлаб қолишимни билдиргандим.
Аммо, воқеалар мен кутганимдан бошқача йўналишда кетди. 2-3 кун аввал Оқ Ўйнинг конвертида АҚШ Президенти Барак Обаманинг 23 апрелда менга ёзган хати етиб келганда, тўғрисини айсам, ҳайрон бўлиб қолдим.
Барак Обама қисқа хатида юборган хатим учун миннатдорчилик билдирар экан, мени ташвишлантираётган хавфларни ўзи учун ҳам хавф ҳисоблашини айтиб, бу йўналишда керакли ҳамма ишлар қилинишини урғулаган. Демак, ҳамкорлик бўлади.
Мен ўзимнинг хатимни ҳам, Барак Обаманинг хатини ҳам тўла матнини ҳозирча эълон қилмасликка қарор қилдим. Вақти келади, мен ўйлайманки, нега бундай қарорга келганимни ҳамма тушунади.
Ҳозир демоқчиманки, нима бўпти, АҚШдек давлат раҳбариятини Ислом терроризми билан курашда бошқачароқ йўл танлашга чақирдим ва чақириғим қабул қилинганини тушундим. Хўп, ростдан ҳам, нима бўпти?