08 July 2012
21:39 - Танишинг: Носир Зокир Ҳаромий ва унинг ҳаромваччалари
Ўзбеклар миллат сифатини ҳам йўқотиб боришига сабаб бўлаётган хоинларнинг асл башарасини очиб бериш йўналишида “шок терапияси” услуби билан ёзилаётган бир туркум мақолаларнинг навбатдагисини ўқимоқдасиз. Уларни ҳаммасини чиройли қилиб ёзишга вақтим йўқ. Аммо, адабий асар эмас, миллатнинг келажаги учун муҳим бўлган мавзулар ёзилаётганини ҳисобга олиб ва мавзунинг моҳиятига асосий эътиборни қаратиб, вақт йўқлиги сабабли баъзи нотекисликлар йўл қўйилаётгани учун ўқувчилар мени кечиришади, деб ўйлайман.

 

* * *

 

Ўзбекистон “Бирлик” халқ ҳаракатини тузиш ва уни кучли ташкилотга айлантириш йиллари Носир Зокир Наманган вилоятида етарлича катта ишлар қилган инсон. У ўша йиллари “Бирлик”нинг Наманган ташкилоти раиси ҳам бўлди.

 

1989-90 йиллари ичимиздан чиққан Салой Мадамин бошчилигидаги сотқин ёзувчиларнинг ёрдамида Ўзбекнинг тарихидаги биринчи миллий-демократик ҳаракат бўлган “Бирлик”га кучли зарба берган Ислом Карим, кейинчалик ўша хоинларнинг ўзини бир марта ишлатиладиган елим халтадек ишлатиб улоқтирди ва 1992-93 йиллари миллий-демократик ташкилотларнинг ҳаммасини тор-мор қилишга эришди.

 

Хоинлар “Бирлик”ни парчалаган даврда Носир Зокир уларга қарши бўлди, “Бирлик”нинг сақлаб қолинишига катта ҳисса қўшди.

 

1993-94 йиллари “Эрк” партиясининг Истанбулга қочиб келган раҳбарлари тўғридан-тўғри террор йўлига ўтдилар ва Ўзбекистонда олиб келинган ёшлардан террористик гуруҳлар тузишга бошладилар. “Эрк” газетасини Туркияда чиқарилган биринчи сонида Салой Мадамин “Ёшларимизни шундай тарбиялашимиз керакки, уларни Оллоҳ номидан ўлимга юборсак, индамай кетаверадиган бўлишсин” мазмунида мақола ёзганидан тушунса бўладики, уларнинг иш услуби исломий террор эди.

 

Ўша пайтдаги “Эрк” етакчиларидан бири Номоз Нормўмин менга шахсан шундай деганини ҳам хотираларимдан бирида ёзганман: “Сиз айтаётган инсон ҳуқуқлари масаласи билан шуғулланишдек ёш болаларнинг иши билан овора бўлмаймиз, биз Каримовга қарши ҳақиқий кураш олиб борамиз”.

 

Табиий, эркчилар ўшанда исмломий терроризм тарафдорларидан моддий ёрдам олишарди. Лекин, улар тезда тушунишдики, Ўзбекистон ичида ўз структурасига эга бўлмасдан террористик ишлар ҳам қиломайдилар. Ўз струтурасига эга бўлган ягона ташкилот эса “Бирлик” эди.

 

“Бирлик” халқ ҳаракатининг Самарқанд ва Тошкент ташкилотларининг раислари Алибой Йўляхши ва Ҳазратқул Худойберди террористик фаолият учун берилаётган пулга қизиқиб, эркчиларга қўшилдилар ва ҳар қандай нодемократик усулга қарши бўлганим учун, Москвада “Бирлик”нинг қурултойини Уставга хилоф равишда чақириб, мени раисликдан олиш учун ҳаракат бошладилар. Аммо, ўша ноқонуний қурултойга келганларнинг кўпчлиги уларни қўллаб-қувватламади. Бу ҳақда ошкораликнинг символларидан бири бўлган “Московские Новости” газетасида ҳозирда марҳум Санобар Шерматова тафсилотли маълумот берган.

 

Бу мақолам доирасида муҳим бўлгани, терроризм йўлига ўтганларни қўллаб-қувватламаганлар ичида, яъни мен тарафда қолган кўпчилик ичида, Носир Зокир ҳам бор эди. Ваҳоланки, у Москвада Алибой Йўляхши олдида бўлган бир пайтда Германияда яшаётган Салой Мадамин телефон қилган ва Носир Зокир уларга қўшилса, истаганча пул беришга ваъда берган. Бу ҳақда биз тарафимиздан Истанбулда чиқарилган ва сони тахминан мингтача  бўлса ҳам Ўзбекистонда тарқатилган “Мустақил ҳафталик” гезетасида ёзилган. Табиий, Носир Зокирга асосланиб ёзилган. Унинг ўзи айтмаса, Салой Мадамин билан гаплашганини қаердан билардик.

 

Узоқ йиллар “Бирлик”га содиқ бўлган Носир Зокирнинг қандай ҳаромийга айланганини ёзишдан олдин, ҳамманинг диққат-эътиборини бир муҳим нарсага қаратмоқчиман.

 

* * *

 

Мен ҳозир ҳаммага маълум Салой Мадамин, Дадахон Ҳасан каби яхши маънода миллатчи ёзувчилар билан “Бирлик”нинг Ташаббус Гуруҳи тузилган куни танишдим ва ўша даврда улар билан жуда яқин бўлиб қолдим. Улар Ўзбек миллати учун жон ҳам беришга тайёр инсон эканликларини гапиришарди, мен уларга ишонардим. Ҳозир ҳам улар ўшанда ўлимга тайёр бўлганларига ишонаман. Лекин...

 

Кўпчилик эшитгандир, ўзбекларда “Ҳамма нарса лекиндан кейин бошланади” деган ибора бор.

 

Ҳа, Салой Мадамин, Дадахон Ҳасан ва бошқалар миллат учун ўлимга ҳам тайёр эдилар, ЛЕКИН онгли равишда ўлимга кетааётганларида кимдир миллатга хоинлик қилиш шарти билан бир неча “чақа” ташласа, улар “чақа”ни танлайдиган эдилар. Тўғри, биров учун ўша “чақа” бир неча юз, бошқа биров учун бир неча минг ёки бир неча миллион пул, биров учун 53-54 номерли иккита квартира бўлиши мумкин.

 

Салой Мадамин “Бирлик”ни Ислом Каримга айнан 53-54 сонли квартиралар ва Коммунистик Партия рўйхатидан альтернативсиз депутат бўлиб сайланиш ҳаққи эвазига сотган. Ҳозир уни кўпчилик мен унинг пешонасига ёпиштирган 53-54 тамғаси билан танийди. Унинг сафдошларини 53-54-чилар дейиш одат бўлди.

 

Айттиш керакки, бундай хоинликлар фақат ўзбекларга хос нарса эмас. Шу сабабли, миллат тақдири бир неча кишининг қўлида бўлиб қолишига йўл бермаслик, хоинлик қилишни қийнлаштирадиган тўсиқлар қуриш, ҳар қандай тўсиқларни ҳам кечиб ўтиб, хоинлик қилганларни жазолаш механизмларини яратиш лозим.

 

“Ҳамма нарса Оллоҳдан” сўзларини шиор қилиб олиб, яшаш учун курашишни ва шиор қилиш учун  “Оллоҳдан баракат, биздан ҳаракат” каби чиройли иборалар борлигини ҳам унутган ўзбеклар шунчалик ибтидоий даражадаки, айтилаётган тўсиқ ва механизмлар яратишни қўйиб  туринг, бундай масалалар устида ўйлашни ҳам унутиб қўйганмиз. Айнан шу сабабдан биз, яъни, Амир Темир авлодлари руслар чизиб берган, тўғриси, Ўзбекнинг бутунлигини парчалаш ниятида чизилган чегаралар ичида яшашга мажбурмиз, 21 асрнинг бошида қирғиз фашистлари Ўзбекни Ўзбек бўлгани учун тириклайин ёқсалар, миллат сифатини йўқотганимизни дунёга намойиш қилиб, тамошабин бўлиб ўтирибмиз. Уялмаймиз ҳам.

 

Хоинлар йўлига тўсиқлар қўя олмаганимиз, хоинларни, яъни ўша 53-54-чиларни жазолаш механизмларини яратолмаганимиз туфайли Ўзбек миллати 21 йилдан бери, бирон марта Ўзбек сўзини ҳам ишлатмаган, Ислом Каримнинг қули бўлиб ўтирибди, ичимиздан чиққан янги сотқинлар - Носир Зокир, Ботир Норбой каби ифлослар хира пашшадек кўпайиб кетмоқда.

 

* * *

 

Энди Носир Зокирга қайтаман. “Ҳаракат” агентлигининг сайтидаги “қидириш” системаси орқали Носир Зокирнинг фаолиятига доир хабарлар билан танишишингиз мумкин. Уларни иложи борича қисқартириб, ҳаммага яна бир бор тақдим қилмоқчиман.

 

2007 йил 8 май хабари: Ўзини “Бирдамлик” ҳаракати раҳбари деб танитган Баҳодир Чориев, аввал ўртага одам қўйиб, сўнгра, шахсан Носир Зокирга телефон қилиб, ўз ташкилотининг водийда, хусусан Наманганда бўлимларини очишда ёрдам сўраган. Бу минтақаларда ўз одамлари йўқ эканлигини айтган. “Бирлик” фаоли “ёрдам бериш” илтимосини “ҳамкорлик қилиш” маъносида эътиборга олиб, бундай ишга тайёр эканлигини билдирган. “Бундан бошқа ҳеч гап йўқ, - дейди Носир Зокир. - Ўзи йўқ ташкилотнинг бўлимларини бор ташкилотлар тузиб бериши ҳақида гапиришнинг ўзи кулгили. Бу менга Остап Бендернинг “ичида пул бор бўлган квартиранинг калити” ҳақидаги лофини эслатади. Мен бутун кучимни “Бирлик”нинг Намангандаги мавқесини мустаҳкамлаш учун сарфламоқдаман. Ҳозир Наманганда ва бутун водийда “Бирлик”дан бошқа фаолият олиб бораётган мухолифат ташкилоти йўқ. Бирлашган мухолифат - “Бирлик”нинг ўзидир. Менинг Баҳодир Чориевга ҳам маслаҳатим шу - йўқ жойда ташкилот яратиш энергиясини борлари атрофида бирлашишга сарфланса, ҳамма учун фойдали бўларди. Ташкилотлар янги ғоя асосида тузиладилар. Янги ғоя йўқ экан, ташкилот яратиш истаги ҳом ҳаёл бўлиб қолаверади”.

 

Бу хабар “Ҳаракат” журналининг қоғозда ҳам чиқарилган 2007 йил 3 (66) сонининг 42-чи саҳифасида бор, журналнинг бу сони эса Носир Зокирнинг қўлида ҳам бор.

 

2009 йил 12 июль хабари:  Кеча “Бирлик” Партияси Наманган вилояти ташкилотининг раҳбари Носир Зокир Уйчи туманида бўлиб, бир қатор сафдошлари билан биргааликда партиянинг жойлардаги фаолиятини жонлантириш масалаларини муҳокама қилди. Учрашувда Наманган Университети профессори, филология фанлари доктори Неъмат Отажонов, химия фанлари номзоди, доцент Алижон Обидов ва бир гуруҳ уйчилик бирликчилар қатнашдилар.

Учрашувда Ўзбекистондаги мавжуд ҳолат, НамДУ ўқитувчиларнинг ҳозирги аҳволи Хитой раҳбариятнинг Урумчида ўйғурларга қарши ўтказаётган қатлом сиёсати ва бошқа масалалар бўйича фикр алмашилди. “Бирлик”нинг маҳаллий ташкилотилари фаолиятини жонлантириш учун қилиниши керак бўлган ишлар хусусида келишилди.

 

2009 йил 27 сентябрь хабари:  Кеча Наманган шаҳрида маҳаллий демократлардан бирининг ўйида тўй бўлди. Ташқи кўринишидан оддий тўй эди. Аммо тўйга келган демократик мухолифат вакиллари тўйнинг ичида ҳам сиёсий мажлис ўтказишгани диққатга сазовор.

Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий вазият ва демократик мухолифатнинг аҳволидан тортиб, болаларнинг пахтага жалб қилинишигача бўлган масалалар муҳокама қилинди. Энг муҳими, мухолифатнинг фаолиятни қайтадан жонлантириш учун нималар қилиш саволи ўртага ташланди, унга жавоблар изланди.

Бу маслаларни муҳокама қилишда асосий жонбозликни “Бирлик” Партиясининг шу вилоятдаги етакчиси Носир Зокир кўрсатди. У ўтган йили Вашингтонда бўлганда “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат билан учрашувида олинган таассуртларидан тортиб, мухолифатдаги ёзувчи-шоирларнинг шеърларидан мисралар ўқишгача борди, ҳамманинг юрагида ўт ёқишга, айни замонда тўйни тўйдек ўтказишга ҳаракат қилди.

Олий ўқув юртларининг домлалари, “Бирлик” ва “Эрк” фаоллари ва ҳатто вилоятдан келган бирликчилар бу каби масалаларни фақат тўй каби маросимларда эмас, махсус йиғилишларда муҳокама қилишга келишдилар.

 

2009 йил 28 декабрь хабари: “Бирлик” Партияси Наманган ташкилотининг раҳбари Носир Зокирнинг иккинчи ўғил – Собитхон ҳам фарзандли бўлди. Носир Зокирнинг олтинчи набираси бўлган ўғилга Камолиддин исми берилди. Бирликчининг билдиришича, бу исм Носир Зокирнинг устози – машҳур Камолиддин Раҳимовга кўрсатилган ҳурмат бўлган, жажжи Камолиддин ҳам вақти келиб бирликчи бўлади.

 

2010 йил  1 май хабари: Бугун Тошкентда “Бирлик” Партияси вилоят ташкилотлари раисларининг йиғилиши ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик. Кейин, маълум бўлишича, бу йиғилишга партия Марказий Кенгаш Ҳайъатининг кенгайтирилган мажлиси мақоми берилган.

Мажлисга Андижон ва Наманган вилоятидан ташқари, барча вилоят ва Тошкент шаҳар ташкилотларининг вакиллари етиб келишди. Хусусан, партия раисининг ўринбосарлари Холиқназа Ғаниев, Дайнов Ташанов ва Ҳамдам Сулаймоновлар шу ерда ҳозир бўлишди. Шунингдек, мажлис давомида партия раиси Абдураҳим Пўлат Вашингтондан, раис ўринбосари Пўлат Охун Швециядан, Андижон ташкилотининг раҳабри Акбарали Ориф Даниядан телефон орқали боғланиб, мажлисда феълан иштирок этишди.

Мажлис пайтида бу ерга телефон қилган партиянинг Наманган вилояти бўлими раиси Носир Зокир Фарғона водийси ва Тошкентни боғловчи довон йўлида тутиб қолинганини маълум қилди. У бугун эрталаб уйига келган Наманган вилояти ИИБ мулозими, подполковник Муҳиддин Қориевнинг Тошкентга бормаслик ҳаидаги пўписасига қарамасдан йўлга чиққан экан.

Носир Зокирни ҳам мажлис иштирокчиси деб ҳисоблаб, расмий баённомага мажлисда 14 кишининг қатнашгани қайд этилди.

 

* * *

 

Қаранг, шундай оғир йилларда ҳам, Андижон воқеаларидан кейинги йилларни назарда тутмоқдаман, Носир Зокир қўлидан келганча бирликчи сифатида фаолият кўрсатишни давом этарди, ҳаммамиз каби “Бирлик”ни яна бир марта оёққа турғизолишимизга ишонарди.

 

Аммо, 2011 йилнинг май ойида Тошкентда ўтказилган “Бирлик” Партияси Марказий Кенгашининг йиғилишида у йўқ эди. Маълум бўлишича, бизнинг сайтимизда сиёсий хунаса деб аталган Баҳодир Чори яна Носир Зокирга телефон қилиб, бир неча юз долларга уни сотиб олибди ва “Бирдамлик” ҳаракатининг Наманган вилоят ташкилоти раиси этиб тайинлабди. Носир Зокир ўзи аъзоси бўлган “Бирлик” Партияси раҳабариятини ҳам, ўз вилоят ташкилотини ҳам бундан хабардор қилмаган. Мана орадан 3-4 йил ўтди, “Бирдамлик”нинг Наманган вилоят ташкилоти тузилмади, аммо “Бирлик”нинг вилоят ташкилоти орқасига пичоқ урилди, Носир Зокир ва Баҳодир Чори урди.

 

Демократик жамиятда ҳар бир одам бир ташкилотдан бошқасига ўтиши мумкин. Аммо, бунинг сабаби айтилиши, тарк этилаётган ташкилотнинг ёки раҳбарларининг камчиликлари бўлса, улар очиқча танқид этилиши, ҳеч ким бунга қулоқ солмасагина, ташкилотни тарк этиш ҳақида қарор олиниши, тарк этилаётган ташкилот бундай қадамдан хабардор қилиниши керак. Айниқса раҳбар одамлар учун бу жуда муҳим нарса. Аммо, буларнинг биронтаси бўлмаган.

 

Демак, Носир Зокирнинг иши – ўз вақтида Ўзбекистоннинг мустақил бўлишида ҳал қилувчи роль ўйнаган, кейинчалик сотқинлик натижасида кучсиз ҳолга тушган бўлса ҳам, мавжуд диктатурадан Ўзбек халқини қутқариш учун мамлакат ичида фаолият олиб бораётган ягона ташкилот – “Бирлик” Партиясига нисбатан хоинликдир.

 

Ўзбек миллати қуллар тўдасига айлантирилган ва миллатдошлари қирғиз фашистлари тарафидан тириклайин ёқилганда ҳам овоз чиқаролмайдиган ҳолда экан, миллатни озод қилиш учун курашаётган ташкилотга нисабатан сотқинлик қилиш - миллатга сотқинлик қилишдир.

 

Носир Зокир сотқинлиги учун Баҳодир Чоридан олаётган нарсалари ҳаромдир, демак, шу ҳаром билан яшаётган Носир Зокирнинг ўзи, унинг фарзандлари ва ҳатто набиралари, хусусан, келажакда бирликчи бўлиши ҳақида Носир Зокирнинг ўзи айтган набираси Камолиддинлар, ҳаромваччалардир. Чунки, улар ҳаром овқат ейишмоқда. Уларнинг пешонасига ёпиштирилган “ҳаромий” тамғаси умрбод қолиши шубҳасиздир, бошқаларга ўрнак бўлиши учун қолиши керакдир.

 

Мен аниқ ишонаманки, Носир Зокир ҳаромийлик йўлига ўтишдан олдин роса ўйлаган. Бироқ нимани ўйлаган? “Салой Мадамин миллатнинг тарихидаги энг мухим бир нуқтада сотқинлик қилди, миллатнинг ҳозирги ҳолга туширилишига хизмат қилди, Абдураҳим Пўлатдан бошқа ким уни сотқин деди? Тўғрироғи, ҳеч ким ҳисоб. Демак, мени ҳам Абдураҳим Пўлатдан бошқа ҳеч ким на сотқин, на ҳаромий демайди”, деб ўйлаган.

 

Аслида, менинг якка ўзим ҳам хоин ва ҳаромийларни жазолаш кучига эгаман. Ўзбекистон президентлигига номзод сифатида 1992-95 йиллари машҳур бўлиб кетган Салой Мадаминни сиёсий майдондан йўқ қилиб бўлдим ҳисоб. Йўқ қилишнинг биринчи қадамини 1995 йилнинг бошида Вашингтонда ўтказилган бир конференцияда қўйдим. Ҳозир кўпчилик уни 53-54 лақаби билан танийдиган қилиб қўйдим. Ислом фанатиклари ва баъзи аҳмоқлардан бошқа ҳеч ким у билан энди бир сафда бўлмайдиган қилиб қўйдим. Уни собиқ вазир Муҳаммадбобир Малик, собиқ депутатлар Жаҳонгир Муҳаммад, Насрулло Сайид, Ойгул Мамат, ўзини диипломат ҳисоблайдиган Тошпўлат Йўлдош кабилар қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилдилар, ҳаммасини жой-жойига қўйиб қўйдим.

 

Салойимиз “Эрк” партиясидан ҳам раисликдан ҳайдалгандан кейин, қоғоздагина бор Ўзбекистон халқ ҳаракати тузиб, ҳеч ким эшитмайдиган Озодлик ва ББС радиоларининг ўзбек хизматидаги аҳмоқлар воситасида ўзини бордек кўрсатишга уриниб юрганини ҳақида ҳам хабарим бор. Аммо, ҳеч нарса қилолмайди.

 

Ҳеч ким шубҳа қилмасин, Носир Зокирни ҳам, уни ҳаром нарсалар билан боқаётган Баҳодир Чорини ҳам шундай қилиб қўяман. Чунки, улар ростдан ҳам хоинлар, ҳаромийлар.

 

Ўзбекистон режимига қарши кураш олиб бораётган, Қирғизистондаги ўзбекларни ҳимоя қилиш мардлигини кўрсатган “Бирлик” Партиясидан одам сотиб олиш билан шуғулланаётган ҳаромийларнинг ва у ҳаромийлар атрофида юрган бир неча кишининг куни қандай бўлишини айтиб ўтирмайман. Уни ўзингиз кўрасиз. “Бирлик” халқ ҳаракати Марказий Кенгашининг 1989 йил 8 октябрдаги бўлиниш мажлисида машҳур ёзувчимиз Шукрулло - Салой Мадамин бошчилигидаги хоинларга қараб - “Сиз КГБнинг ишини қилаябсиз” деган эди. Ҳозир Баҳодир Чори ва Носир Зокир каби ҳаромийлар МХХнинг ишини қилишмоқда.  

 

Жойи келиб қолгани учун айтаман, Намангандан Тоҳир Йўлдош ва Жума Намангоний каби исломчилар чиқди. Улар 15-16 йилча аввал Толибон ёрдамида Ўзбекистонда ҳокимиятга келишларига ишонишар экан, менга Ўзбекистон президенти лавозимини беришга ваъда қилиб, ўзлари билан ҳамкорлик қилишга чақиришди. Мен йўқ дедим. Мен улар танлаган йўлни хато деб ҳисоблаганман, ҳозир ҳам шундай ҳисоблайман. Улар бекорга нобуд бўлиб кетганлари учун ачинаман. Аммо, улар ҳеч кимга сотқинлик қилмаганлари, ҳаромийлик йўлига ўтмаганларини тан олиш лозим. Ўйлайманки, вақти келиб, наманганликлар ҳам бундай нарсаларнинг фарқига борадилар.

 

Қайта-қайта такрорлаётган фикримни яна бир марта қайтараман: Миллат ўз ичидан чиққан хоинларни жазолаш механизмларини яратмас экан, у миллат бўлолмайди.

 

Ишонаманки, Носир Зокир Ҳаромий ва унинг ҳаромваччалари нафақат мендан, балки, бутун Ўзбек миллатидан ўз насибларини оладилар.

 

Аксинча, биз ҳеч қачон миллат бўлолмаймиз.

 

Абдураҳим Пўлат