01 June 2012
23:52 - Cенсация: Сўнги йилларда биринчи марта “Бирлик” Партияси Тошкент шаҳар Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлди
Кўпдан бери муайян сабабларга кўра йиғила олмаган “Бирлик” Партиясининг пойтахтдаги фаоллари турли демократик ташкилотлардан таклиф қилинган меҳмонлар билан биргаликда бугун йиғилиш ўтказишди. Мавжуд шароитдан келиб чиқиб, мақоми атайлаб белгиланмаган йиғилишда Тошкент шаҳар ташкилотининг раиси Ҳайитбой Абдулла, партия Бош Котиби Васила Иноят, партия лидери Абдураҳим Пўлат (АҚШдан телефон орқали), партия ветеранларидан Қаҳрамон Ғулом ва яна бир қатор партия фаоллари, ҳуқуқ ҳимоячилари ва демократик ўзгаришлар тарафдорлари, ҳаммаси бўлиб 20 киши, иштирок этди.

Йиғилиш Қирғизистон жанубида қирғиз фашистлари тарафидан қирғин қилинган ўзбеклар, ўша воқеалар давомида нобуд бўлган ҳамма бегуноҳ инсонлар ва сўнги йилларда оламдан ўтган сафдошларнинг руҳига Қуръон тиловат қилиш билан бошланди.

Сўнгра Ўзбекистонда, биринчи навбатда, Тошкентда Андижон воқеаларидан кейин сустлашиб кетган демократик мухолифатнинг фаолиятини жиддий ўлчовда жонлантириш масаласи муҳокама қилинди. Шу ой ичида “Бирлик” Партияси Тошкент шаҳар ташкилотининг конференциясини ўтказишга келишилди.

Кун тартибидаги охирги масала - 11 июнь куни Қирғизистонда қирғиз фашистлари ўзбекларни қирғин қилганининг 2 йиллиги муносабати билан шу мамлакат элчихонаси олдида “Эй, қирғизлар! Қирғиз фашизмини ўзингиз йўқ қилинг!” шоири остида пикет ўтказиш бўйича “Бирлик” номидан шаҳар ҳокимлигига берилган аризасини муҳокама қилиш эди. Ҳозирча ҳокимият бу аризага ҳеч қандай жавоб бермаган. Йиғилиш қатнашчилари режалаштирилган пикетни ўтказиш учун “Бирлик” номидан ариза берилган бўлса ҳам, аслида, бу - бутун ўзбекларнинг, қолаверса, фашизмга қарши бўлган ҳамма инсонларнинг акцияси эканлиги таъкидланди.

Абдураҳим Пўлат шу муносабат билан тарихдан бир воқеани эслатди. 1989 йил 8 октаябрь куни “Бирлик” Марказий Кенгашининг тарихга “бўлиниш мажлиси” деб кирадиган йиғилиши бўлган эди. Ҳозир “53-54” лақаби билань танилган Салой Мадамин ўшанда Ислом Каримнинг бўйруғи билан “Бирлик”нинг Ўзбекистон тарихида қоладиган митингларини “кўча чангитиш” деб баҳолаб, ўзи каби бошқа хоин ёзувчилар билан биргаликда митингларни тўхтатишга ҳаракат қилган. Аммо, қилолмаган. “Бирлик” ўша куниёқ навбатдаги митингни 15 октябрга белгилаганди.

15 октябрь куни шаҳар марказидаги Ленин майдонига келганлар ажойиб манзаранинг гувоҳи бўлдилар. Майдоннинг маркази милиция тарафидан ўраб олинган, аммо майдоннинг четроғида, Вазирлар Маҳкамаси жойлашган бинонинг ён тарафида бир юк машинаси турарди. Унинг бортлари туширилган, устига гилам тўшалган бўлиб, унинг устида митингларни “кўча чангитиш” деб баҳолаган “53-54”нинг ўша пайтдаги ўнг қўли Аҳмад Аъзам пастда турган тахминан 30-40 киши билан митинг ўтказарди.

Дарҳол тушундимки, Ислом Карим ва Ўзбекистон КГБси бизни тўхтатолмагач, митинг масаласида ҳам ташаббусни қўлга олиб, уни секин-аста йўқ қилиш йўлини танлаганлар ва хоинларни митингга олиб чиққанлар. Мен орқамдан келаётган минглаб одамларни милиция сафлари қаршисига бурдим. Милиция сафларини ёриб ўтдик ва майдон марказида митинг ўтказдик. Тўғрисини айтса, ўша пайтда милиционерларнинг кўпчилиги биз тарафимизда эди. Уларнинг баъзилар “бўшашманглар йигитлар” дея бизга далда беришгани ҳам эсимда.

Хуллас, биз ҳукуматнинг режасини бузолдик ва ўз митингимизни ўтказдик. Бироздан кейин бу ерга келган бош хоин Салой Мадамин ҳайронлигини яширолмади, аммо тўла шарманда бўлмаслик учун, расмиятчилик учунгина бизнинг митингда кичкина нутқ сўзлаб, қочиб қолди.

Бу воқе кўпчиликка маълум бўлган сабабли, йиғилиш қатнашчилари ҳозир ҳам Ислом Карим ва мустақил Ўзбекистоннинг МХХси ўша тактикани яна қўллаш ҳаракатида эканлигини таъкидладилар. Бир гуруҳ ифлослар “Бирлик” раҳбарлигида ўтказиладиган пикетни барбод қилиш ва қирғиз фашистларини рағбатлантириш мақсадида альтернатив пикет ўтказиб, ҳамма нарсани бузишмоқчи кўринади. Бу ишнинг бошида энди Аҳмад Аъзам ва “53-54” эмас, хунаса Баҳодир Чори ва ўғри ҳуқуқ ҳимоячиси, тожик ити Суҳроб Исмоилов кабилар турибди.

Миллатнинг қадр-қийматини тиклаш учун ўтказилиши режалаштирилаётган пикетни бузмоқчи бўлганларнинг провокациясига учмаслик, аммо, айни замонда, уларни аввалдан шарманда қилиб, режаларини йўқ қилишга ҳаракат қилиш керак. Аммо, бир гуруҳ миллат сотқинлари ичимизга кириб, пикетни бузишга ҳаракат қилса, эҳтиросларга берилмаслик ва турли провокацияларига учмаслик кераклиги гапирилди.

Йиғилиш қатнашчилари 11 июндаги пикетни миллат иродасини ўзида акс эттирувчи тарихий акция сифатида ўтказиш хусусида фикр алмашдилар, тактик масалаларда келишиб олдилар.