01 May 2011
23:38 -
Абдураҳим Пўлат: Эй, ўзбеклар кўзингизни очинг, акс ҳолда миллат бўлолмаймиз – Ўзбекистон халқ ҳаракати, Елена Урлаева, Зоҳир Аълам ва Улуғбек Ҳайдар мисолида дарс
Юрт ташқарисида яшаётган мухолифатчилар гуруҳи “Ўзбекистон халқ ҳаракати” деб аталган ташкилот қураётгани ҳақида сайтимизда ҳам берилган хабарлардан кейин, юрт ташқарисида халқдан узоқда “халқ ҳаракати” тузаётган одамларнинг қанчалик ақлсизлигини тушунсам ҳам, воқеанинг тафсилотларини билиш мақсадида сўнгги йилларда биринчи марта “ББС” ва “Озодлик” радиосининг сайтларига кирдим. Дод, деб бақиргим келди, бу сайтлардаги материалларни кўриб. Саводсиз ва аналитик анализларга мутлақо қобилияти бўлмаган бу радионинг журналистлари ва саводсизликдан улардан қолишмайдиган одамларнинг фикр мулоҳозалари тўла, аммо чиройли дизайн қилинган сайтлар турарди олдимда.
Тўғрисини айтса, бу сайтлар ўзбек миллатининг аянчли аҳволини ўзида мужасамлантиргани табиийдек кўринади. Аммо, қани энди улар “йўлчи юлдузлик” қилолишса эди.
“Озодлик” радиосида Ўзбекистон халқ ҳаракатининг тузилишига бағишланган суҳбатни эшитдим. Қандайдир андижонлик киши ва 53-54 лақабли Салой Мадаминнинг бозорда чакана савдо қилувчилар даражасидаги гапларини зўрға чидаб тингладим. Тожибой бир нарса ўғли исмли эси паст ҳам улар қаторида. Аввалари 53-54-чиларнинг қоғозда қолиб кетадиган лойиҳаларини тарғибот қилиш билан шуғулланадиган Шоҳида Ёқуб исмли авантюрист аёл “Ўзбекистон халқ ҳаракати”га қарши чиқаётганидан тушундимки, уни бу сафар бир нарсадан хафа қилишган, етарлича моддий рағбатлантиришмаган.
Ишончли одамларнинг айтишича, Ўшдаги ўзбек хонадонларига кириб, андижонлик қочқинлар биланг суҳбат уюштирган ва суҳбатлар Андижон шаҳрида ёзилди деб ҳаммани алдаб юрган бу аёлдан ҳамма нарсани кутиш мумкин.
“Бирлик” халқ ҳаракатининг тузилиш йиллари кўп хизмат қилган шоирамиз Гулчеҳра опагина гапни пўст калласини айтиб, ҳозир Ўзбекистонда оммавий ҳаракат фаолият олиб боролмаслигини айтиб, “Бирлик” тузилган йиллар - Горбачев замони эканини унутмасликка чақирибди.
Аммо, на Гулчеҳра опа на радио журналисти ўша Горбачев замонида майдонларга чиққан минглаб ўзбекларнинг муҳташам митингларини айнан ўша 53-54 “кўча чангитиш” деб ҳақортлагани ва ҳукуматнинг топшириғи ҳамда бошқа ёзувчиларнинг ёрдамида “Бирлик”нинг оммавий акцияларини тўхтатишга муваффақ бўлганини айтишмабди.
Бу факт – “Озодлик”нинг эшиттиришида шунчаки унутиб қолинган воқеа эмас. Ўша митингалр – ўзбек миллатининг тарихида қоладиган ва радиодаги суҳбатнинг мавзусига тўғридан-тўғри алоқаси бор воқеа бўлгани сабабли, бу унутишни кечириш мумкин эмас. Фараз қилинг, Лениннинг фаолияти ҳақида суҳбат қилиб, 1917 йилдаги инқилоб эсга олинмаса. Аммо, “Озодлик”нинг савияси шу. Яхшиямки, бу радиони эшитадиган одамлар сони кўп эмас. Акс ҳолда, бу радиони эшитадиган ўзбек халқи бундан ҳам баттар аҳволда бўларди.
Минг афсуски, ББСда ҳам ўша-ўша аҳвол. У ерда “Ўзбекистон халқ ҳаракати” ҳақида ҳеч нарса кўрмадим, балки, кўрмай қолгандирман. Лекин, менга таниш баъзи одамлар билан ўтказилган суҳбатларни кўриб чиқдим. Яна дод дегим келди. Чунки, бу суҳбатларда биронта мавзунинг чуқур анализи йўқ. Кўча-кўйда гапириладиган олди-қочди гаплар.
Масалан, Елена Урлаева билан суҳбат қилинибди. У бечора аёл одамларнинг ҳеч бир сиёсий аҳамияти бўлмаган ижтимоий муаммоларини ечишда иштирок этганини, шунга ҳам отасига раҳмат, ҳуқуқ ҳимоячилиги деб кўрсатишга интилганидан кулишни ҳам йиғлашни ҳам билмайсиз. Ваҳолангки, бундай масалалар билан Халқ контроли каби органлар Совет замонида ҳам шуғуланарди. Ҳозир ўзини Омбудсман деб айтайдиган Сайёра Рашидова ҳам ҳар куни айнан сиёсий ранги бўлмаган адолатсизликларни ечишда кўп одамларга ёрдам беради. Аммо, у ҳам худди Урлаева каби, сиёсий ранги бор бўлган адолатсизликлар билан шуғулланмайди. Чунки, сиёсий ранги бор адолатсизликлар ҳокимиятнинг ўзи томонидан қилинади. Уларга қарши курашиш ҳокимиятга қарши курашишдир. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг кураш майдони шу ердадир. Демак, на Совет замонининг Халқ контроли на Сайёра Рашидова ва на Елена Урлаева (суҳбатнинг мазмунидан келиб чиқилса) ҳуқуқ ҳимоячиси эмас. Шу оддий нарсани ББС журналистлари ҳам тушунишмайди. Акс ҳолда, улар Елена Урлаевага бошқачароқ саволлар ҳам беришарди.
Бошқа бир мисол – Зоҳир Аълам билан суҳбат. У “Бирлик” халқ ҳаракати асосчиларидан бири, ҳаракат раисининг, яъни менинг ўринбосарим бўлган одам. У – халқимиз ҳақиқий миллат бўлиб, онгли равишда мустақиллик учун курашга чиқишини орзу қилган, бундай кураш учун жонини ҳам беришга тайёр бўлган одам.
Аммо, “Бирлик” мустақиллик учун кураш бошлаб, тарихда биринчи марта миллатни майдонларга олиб чиққанига бир йил ҳам ўтмасдан, Зоҳир Аълам Ислом Каримнинг ваъдаларига учиб, “Митинг қилиш – кўча чангитишдир” деган 53-54 га қўшилди, “Абдураҳим Пўлатов митинглар билан халқимизни қон йўлига олиб кетмоқда” дейишгача борди.
Эй, ўзбеклар, 53-54 нинг ва Зоҳир Аъламнинг бу сўзлари видеотасмаларга олинган, улар сайтимизга қўйилган “Можаро” видеофильмида ҳам бор. Миллатга хоинлик қилишнинг бундан ҳам ифлосроқ шакли борми ўзи?
Зоҳир Аъламнинг биографисидаги асосий нуқта - унинг “Бирлик” тузилишидаги иштироки эмас, унга хоинлик қилиб, юқоридаги сўзларини айтганидир. Тарихда унинг айнан шу сўзлари қолади. Миллатимизнинг бугунги аҳволга тушишида Зоҳир Аъламнинг ҳам катта роли бор.
Мен бир неч йил аввал унга телефон қилиб, “Зоҳир ака, ўзингизни қўйиб турайлик, бола-чақаларингиз ҳам лаънат остида қолмаслигини олдини олиш учун, миллат олдида тиз чўкиб кечирим сўрашингиз керак. Бу - миллатнинг келажаги учун ҳам фойдали бўлади” дедим. У ўзи қилган мудҳиш ишнинг касофатларини тушунадиган одам. “Мен ўйлаб кўраман” деди. Ҳали ҳам ўйламоқда.
Мана энди ББС шу одам билан суҳбат ўтказиб, унинг боиграфиясидаги асосий воқеани ўзбеклардан бекитмоқда. Ҳа, бу атайлаб қилинган бекитиш, тасодифий нарса эмас. Мақсад – миллатни алдаш, унинг қуллигини давом эттиришга ёрдам бериш. “Бирлик”нинг тузилиши ва 53-54-чилар тарафидан Ислом Каримга сотилиши миллатимиз тарихида абадий қоладиган воқеалардир. Миллат уларни билмаса, яъни ўз тарихини билмаса, миллат бўлолмайди.
Яна бир мисол – Улуғбек Ҳайдар билан суҳбат. У ўзини сиёсатчи эмаслигини таъкидлаб, фақат журналист эканлигини билдирибди.
Эй, ўзбеклар!! Эринмасдан сайтимизнинг қуйидаги саҳифасига киринг - http://harakat.net/harakat.php?id_harakat=43&id_topic=25&id_stat=47 . Бу саҳифада “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясининг 2003 йил 25 августдаги Таъсис қурултойида сайланган Марказий Кенгаши аъзолари рўйхати берилган. Жиззах вилоятидан сайланган уч кишининг бири - Улуғбек Ҳайдаровдир.
У сиёсатчи ким эканлигини ҳам билмайдиган ёки алдаб қандайдир мажлисга олиб келинган ва ўзи ҳам билмасдан Марказий Кенгашга сайланиб қолган одамми? У шунчалик аҳмоқ бўлса, бундай аҳмоқни ББСда гапиртиришнинг кимга кераги бор? ББСдек машҳур радиода чиқиб, ёлғон гапиршнинг, ўзбекларни алдашдан бошқа нима маъноси бор?
Улуғбек Ҳайдар 2006 йили жуда бир шубҳали иш бўйича қамалиб, бизнинг ЕИга қилган мурожаатимиз натижасида озод қилинди. У Канадага келиши билан телефонини топдим ва юрт ташқарисида олиб бораётган фаолиятларимизга тортиш учун бир неча марта қўнғироқ қилдим. Кулгили ва ножиддий баҳоналар билан жиддий гапдан қочди. Мана энди, Ўзбекистонда яқин орада сиёсий ўзгаришлар бўлмаслиги ҳақида ББСда фол очибди.
Ҳайдаржон, Ўзбекистондек давлатнинг келажаги учун маъсулиятни ўз елаксига олишга тайёр бўлган партиянинг раҳабар органига сайланиб, мен сиёсатчи эмасман дейишгача борган, чет элга қочволиб, ўз ҳаётинигина ўйлаётган Сиз каби пасткашлар бор бўлгани учун, ростдан ҳам, Ўзбекистонда ижобий ўзгаришлар бўлмаслигига ишонишингиз мумкин. Била туриб Сизни ёлғон гапираётганингизни фош қилмаган ББС журналистлари ҳам, ўзбекларни алдаш билан шуғулланиб келаётган пасткашлардир.
Хуллас, ўзбеклар ББСдек радиони ҳам бандном қилсалар ажаб эмас.
Эй, ўзбеклар! Қирғизистон жанубида ўзбекларнинг бир ҳовуч қирғиз фашистлари тарафидан қирғин қилиниши ва сал кам 30 миллион ўзбекнинг, мен дунё ўзбекларини назарда тутмоқдаман, буни қорамолдек тамошо қилиш билан чекланиши тасодиф эмас. Биз миллат бўлиб аталиш ҳуқуқидан айрилиш нуқтасига келиб қолдик.
Табиий, бундай аҳволга тушишимиз сабабининг илдизлари – ўз империясини ҳаёти вақтидаёқ ўғилларига бўлиб берган Амир Темирнинг хатоларида, Бобирдек улуғ фарзандимизни юрт ташқарисига ўзимиз ҳайдаганимизда, кейинги хонликлар Ислом уламолари раҳномалигида олға эмас, фақат орқага кетганларида, Оллоҳ бизга йўналиш кўрсатгани, аниқ йўлни танлаш учун бизга ақл берганини унутиб ва “Ҳамма нарса Оллоҳдан” деган хато ақида кайфи билан рус босқинчиларига қарши ҳам курашмаганимизда.
Аммо, ўша хато қилинган вақтларда миллатни ҳар доим Салой Мадамин, Зоҳир Аълам ва исмини ҳам айтишни истамаганим яна бир қатор 53-54 лақабли ёзувчилар каби ифлослар сотиб келишган, Холдор Вулқон, Саиджаҳон Зайнобитдин, Улуғбек Ҳайдар каби пасткашлаклар миллатнинг оёғидан чалиб келишган.
Ўзбек миллати бундай хоин ва пасткашларни эшакка тескари миндириб, халққа тамошо қилдиришни ўрганмагунча қайта миллат бўлолмайди. Аксинча, хоин ва пасткашлар миллатига айланамиз.
Табиий, биз бирликчиларнинг бундай бўлишига йўл қўймаслик учун курашимиз давом этаверади. Мен ўз ғалабамизга ишонаман.