20 November 2010
21:18 -
Тенг тенги билан: Нурсултон Назарбой жаҳон лидерлари билан учрашар экан, бизнинг Ислом Карим Қатарнинг саллали амири олдига кетмоқда
Қозоқ ахборот агентликлари Лиссабонда НАТО саммитида қатнашаётган ўз президентлари Нурсултон Назарбой бугун АҚШ президенти Барак Обама, давлат Котиби Ҳиллари Клинтон, Туркия президенти Абдуллоҳ Гул, Еврокомиссия раиси Жозе Мануэл Баррозулар билан учрашганини билдиришди. Бу савиядаги учрашувлар давом этиши ҳам қайд этилади.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг “Жаҳон” агентлиги бугун тарқатган хабардан маълум бўлишича эса, президент Ислом Карим 23-24 ноябрь кунлари Қатар амири Шайҳ Ҳамад бин Халиф Ал Санининг таклифи билан бу мамлакатга расмий ташриф буюради. Ислом Карим Шайҳ Ҳамад бин Халиф Ал Сани билан 12 ноябрь куни Олий Мажлисда ўзи кўтарган мамлакатни янада демократиялаштириш ғояларини муҳокама қилса ажаб эмас.
Аслида, бу воқеаларда мантиқ бор, дейди мухбиримиз. Ҳар ким ўз тенги билан учрашиши керак. “Тенг тенги билан, ...” дейдику халқимиз.