16 November 2010
02:14 -
Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг журналистлари Саодат Амонова ва Малоҳат Эшонқулова Мустақиллик майдонида пикет ўтказишмоқчи
Ўзбекистон телерадиокомпанияси “Ёшлар” каналининг ходималари Саодат Амонова ҳамда Малоҳат Эшонқуловаларнинг талаби билан телерадикомпанияда комплекс текширувлар олиб борилаётгани, бир қанча молиявий қинғирликлар, маҳаллийчилик ва носоғлом муҳит ҳукм сураётган телевидениенинг тафтиш қилинаётганини ҳақида хабарлар берган эдик. Аммо кейинчалик ҳамма текширишлар компания раиси Алишер Ҳўжаев ва унинг божаси бўлмиш Бош вазир ўринбосари Абдулла Ориповларнинг саъй-ҳаракатлари билан тўхтатилган. Бу икки журналистнинг исёни дунё жамоатчилигига маълуб бўлиб қолгани сабабли Ўзбекистон режими уларни дарҳол гумдон қилишга журъат этолмагани ҳам ўз-ўзидан маълум эди.
Шундай бўлса ҳам бу икки мард аёлнининг фаолиятини чеклаб қўйиш учун уринишлар тўхтамаяпти. Юқорининг топшириғи билан иш қилаётган “Ёшлар” каналининг бош редактори Шерзод Расулов ва каналнинг директори Ҳайрулла Нуриддинов бу журналист тайёрлаган эшиттиришларни доимий цензура қиладилар, улар ўзлари танлаган мавзуни ёритишга рухсат бермайдилар.
Мустақил Ҳуқуқ Ҳимоячилари Гуруҳининг раҳбари Суръат Икромов тарқатган хабардан маълум бўлишича, адолатсизликларга қарши курашни давом эттириш ниятидаги Саодат Амонова ва Малоҳат Эшонқулова 6 декабрь куни Мустақиллик майдонидаги Эзгулик арки олдида ўзларининг фуқаровий ҳуқуқларини ҳурмат қилиш талаби билан пикет ўтказиш ҳақида шаҳар ҳокими Абдуқаххор Тўхтаевга билдиришнома топширдилар.
Хуллас, ўзбек журналистларининг кураши давом этмоқда.