Кундалик хабарлар - 15 August 2015
01:29Тошкент вилоятида прокурор ва адвокат порахўрликда айбланмоқда
Тошкент вилояти прокуратураси томонидан адвокатлар ҳайъати аъзоси Турсунбой Янгибоев ҳамда Бекобод туман прокурори ёрдамчиси Яҳё Маткаримов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддаси (Пора олиш) ва 211-моддаси (Пора бериш)да айбланмоқда. Маълум бўлишича, Тошкент вилояти адвокатлар ҳайъати аъзоси бўлган Т. Янгибоев айбланувчилардан бирининг ишини пора эвазига ҳал қилиб бериши учун давлат айбловчиси билан ўртада воситачилик қилишга уринган. Шу йилнинг июл ойида МХХ идорасида тушган ариза асосид...
01:01“Ҳаракат”нинг яна бир башорати амалга ошмоқдами? Туркияда курдларнинг 8 туман маркази мухторият эълон қилди!
Миллиёт газетасининг хабарига кўра, Туркиянинг жанубий-шарқидаги аҳолисининг кўпчилиги курдлар бўлган 8 та туманнинг марказлари, яъни шаҳарчалар, Туркия давлатидан чиқмасдан, Туркия давлатининг бошқарув идораларига бўйсунмасликларини, ўзларини-ўзлари идора қилажакларини эълон қилдилар. Сабаб сифатида, Туркия давлати хато йўлдан кетаётгани, давлат идоралари тўғри йўл кўрсатмаётгани кўрсатилди. Мухторият эълон қилганлар - Силопи, Жизре, Нусайбин, Ширнак, Юксекова, Буланиқ, Варто ва Ҳаққари туман...
- 22:06Ўзбекистонда Skype, Viber, Telegram тўлақонли ишламаяпти
Мамлакатимиздаги Интернет провайдерлари Skype, Viber, Telegram каби мессенжерлар алоқасида муаммо кузатилаётганини тасдиқлади ва буни "Ўзбектелеком"нинг тармоқда профилактика ўтказаётгани билан изоҳлади. Профилактика ишлари шу йилнинг 31 августига қадар давом этармиш. "Ўзбектелеком" Ўзбекистондаги барча провайдерларни Интернет алоқаси билан таъминлаб келувчи ягона миллий телекоммуникация оператори ҳисобланади, дейди мухбиримиз. У мамлакатнинг энг катта байрами арафасида профилактака ўтказиб...
20:28Ислом Каримнинг қизи Фуҳушага пора берган ширкатларнинг пули музлатилиши мумкин
The Wall Street Journal нашрига кўра, Қўшма Штатлар прокурорлари европалик ҳамкасбларини Ўзбекистон диктаторининг Фуҳуша лақаби билан танилган тўнғичи Гулнорага пора берган телекоммуникация ширкатларига тегишли бир миллиард долларни музлатишни сўради. Прокурорлар VimpelCom, MTS ва Tellа Sonera ширкатларини Фуҳушага юзлаб миллион доллар пора берганликда гумонламоқда. VimpelCom ва MTS акциялари АҚШ биржаларида сотилиши боис Америка адлияси бу ширкатларни маҳкамага тортиш ҳуқуқига эга. Шу йилнин...
- 19:55Тошкент авиация заводида ҳаво флоти кунини нишонлаш тадбири бекор қилинди
Эртага, 15 августда В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмасида Ўзбекистон Ҳаво флоти куни нишонланиши ва унга авиация соҳаси фидойилари, ҳукумат вакиллари иштирок этиши керак эди. Бироқ ташкилотчилар бу байрамнинг бекор қилинганини айтишмоқда. Бу тадбирнинг бекор қилиниши хусусий бир воқеами, ёки мамлакатда касб кунларидан бири бўлган ҳаво флоти куни бекор қилиндими, деган саволга жавоб йўқ. Ўзбекистонда ҳар нарсани кутиш мумкин, чунки бизда кўп нарса Ислом Карим эрталаб ...
19:26Ўзбекистонда одам савдосининг ортишига шахсан Ислом Карим айбдор, у албатта жазоланади
Россиянинг расмий давлат ахборот воситаси бўлган “Новости” агентлиги қашқадарёлик Аббос Ғуломов исмли шахс 7 нафар Ўзбекистон фуқаросини Москвага олиб келиб, ўша ерда уларни ишлатгани, аммо иш ҳаққини ўз чўнтагига уриб кетгани сабабли, Қашқадарё вилоят суди тарафидан “одам садоси” айби билан 6 йил озодликдан маҳрим этилганини хабар қилар экан, Ўзбекистонда одам савдосига оид қизиқ факт ва рақамлар келтиради. Хабарда айтилишича Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти Ўзбекистонни одам савд...
19:00Тарихий воқеa: АҚШ Давлат Котиби Жон Керри Гаванага келди, "Бирлик" ва унинг лидерига миннатдорчилик билдириладми?
АҚШнинг CNN телеканали бу воқеани жонли ёйинда кўрсатди. Жон Керрининг бу ташрифи - 1945 йилдан бери юксак савиядаги АҚШ мулозимининг Кубага биринчи келиши экан. У бугун Гаванада АҚШ элчихонасининг очилиш ва АҚШ байроғини кўтариш маросимида иштирок этади, Кубалик ҳамкасби билан учрашади. Кубанинг ҳозирги раҳбари Раул Кастро ва Куба инқилобининг лидери Фидел Кастро билан учрашувлар режалаштирилмаган. Кеча, Кубада 89 ёшли Фидел Кастронинг мақоласи эълон қилинди. Мақолада Куба-АҚШ дипломатик алоқ...
15:55Туркия сиёсий барқарорсизликдан ҳали ҳам чиқолмади, янги ҳукумат қурилмади, яхши келажак кўринмаяпти
Президент Эрдўғон тарафидан янги ҳукумат қуриш вазифасини 9 июлда олган жорийдаги Бош вазир Аҳмат Довудўғли ўзи раис бўлган исломчиларнинг Адолат ва Тараққиёт Партияси билан мухолифатдаги Жумҳурият Халқ Партияси ўртасида коалиция қуриш учун ҳаракат қилаётгани сўнги кунларда кўриниб қолган эди. Аммо, кеча Аҳмат Довудўғли ЖХПнинг раиси Кемал Қиличдорўғли билан иккинчи марта учрашганидан кейин, бундай коалиция бўлмаслигини икки тараф ҳам эълон қилди. Бугун Президент Ражаб Эрдўғон бу масалани тил...
14:34Суриядаги ИШИДдан бошқа мухолиф гуруҳлар коалицияси раҳбари Москвада нима қилмоқда?
Маълумки, Ғарбнинг ёрдами билан Сурияда шиалар ичидаги алавийлар оқимига мансуб режимга қарши курашаётган кучларнинг лидерлари ўтган йилнинг бошларида Туркияда тўпланиб, Суриядаги “Мухолифатчи ва Иқилобий Кучларнинг Миллий Коалицияси”ни (МИКМК) тузган эдилар. Россия ўша алавийлар режимининг Президенти Башар Асадни Араб дунёсида қолган ягона дўсти сифатида жон-жаҳди билан ҳимоя қилишга ҳаракат қилар экан, табиий, МИКМКга қарши бўлиши керак эди ва аввалига қарши бўлди ҳам. Аммо, ҳозир ИШИД ўрт...
- 08:10Икки элчи олдинма-кетин Лондонга учди: бири кетди, бири қайтди!
Кеча, 13 август куни Ўзбекистон савдо-саноат палатасида Буюк Британия ва Шимолий Ирландиянинг Ўзбекистондаги элчиси Ж. Эдгарнинг дипломатик миссияси якунланиши муносабати билан хайрлашув учрашуви ўтказилган. Учрашув давомида томонлар Ўзбекистон ва Британия ўртасидаги савдо ва иқтисодий алоқаларнинг ривожланиш истиқболларини, шунингдек, турли лойиҳалар бўйича ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишибди. “Элчи ўз навбатида палатага ҳамкорликдаги лойиҳалар ижросидаги фаол иштироки учун миннатдорч...