15 August 2015
01:29 - Тошкент вилоятида прокурор ва адвокат порахўрликда айбланмоқда
Тошкент вилояти прокуратураси томонидан адвокатлар ҳайъати аъзоси Турсунбой Янгибоев ҳамда Бекобод туман прокурори ёрдамчиси Яҳё Маткаримов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддаси (Пора олиш) ва 211-моддаси (Пора бериш)да айбланмоқда. Маълум бўлишича, Тошкент вилояти адвокатлар ҳайъати аъзоси бўлган Т. Янгибоев айбланувчилардан бирининг ишини пора эвазига ҳал қилиб бериши учун давлат айбловчиси билан ўртада воситачилик қилишга уринган.

Шу йилнинг июл ойида МХХ идорасида тушган ариза асосида амалиёт ўтказилгач, фуқаронинг жиноят ишида қатнашаётган давлат айбловчиси ҳамда адвокат ҳибсга олинган.