14 August 2015
19:26 - Ўзбекистонда одам савдосининг ортишига шахсан Ислом Карим айбдор, у албатта жазоланади
Россиянинг расмий давлат ахборот воситаси бўлган “Новости” агентлиги қашқадарёлик Аббос Ғуломов исмли шахс 7 нафар Ўзбекистон фуқаросини Москвага олиб келиб, ўша ерда уларни ишлатгани, аммо иш ҳаққини ўз чўнтагига уриб кетгани сабабли, Қашқадарё вилоят суди тарафидан “одам садоси” айби билан 6 йил озодликдан маҳрим этилганини хабар қилар экан, Ўзбекистонда одам савдосига оид қизиқ факт ва рақамлар келтиради.

Хабарда айтилишича Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти Ўзбекистонни одам савдоси кенг ривожланган мамлакат ҳисоблайди. Бу ерда аёлларни жинсий, эркак ва болаларни меҳнат соҳасида эвсплуатация қилиш оддий ҳолга айланмоқда. Эркаклар асосан Россия ва Қозоғистонда эксплуатация қилинса, аёлларни асосан Жанубий-Шарқий Осиё ҳамда Туркияда фаҳишалик билан шуғуллантиришади.

2013 йили 1392 киши одам савдоси қурбони бўлган, бу 2012 йилга нисбатан 7,4% кўпдир. Уларнинг 1267 нафари чет элга сотилган, 944 эркак ишчи кучи сифатида эксплуатация қилинган, 370 аёл фоҳишаликка сотилган. 27 нафар болани сотиш ҳоли ҳам бўлган. Ҳозир бу рақамлар камида бир неча марта ортгани шубҳасиздир.

Ўзбекистонда одам савдоси гуркираб ўсишининг асосий сабаби – бизда ишсизлик тарихда кўрилмаган даражада юқорилигидир. “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат шундай бўлиши муқаррарлигини аввалдан тушуниб етиб, Швецияда Марказий Осиё мухолифатчилари тарафидан рус тилида чиқарилган “Марказий Осиё” журналининг 1995 йил биринчи сонидаги мақоласида, ўзбекларни ташкилий равишда Россига ишлаш учун кўчириш лозимлигини айтганди. 2008 йили эса, Исолм Каримга мактуб йўллаб, юрт ташқарисида яшаётган ва ишлаётган ўзбекларнинг муаммолари билан шуғулланадиган алоҳида вазирлик тузишни таклиф қилганди.

Ислом Каримнинг эса, Ўзбекистонда ишсизлик даражаси ўта юқори бўлгани билан ҳам, миллионлаб ўзбеклар ишлаш учун чет элларга, биринчи навбатда, Қозоғистон ва Россияга кетишга мажбур бўлаётганлари, у ерда ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимояланмасдан ишлаётганлари, минглаб аёлларимиз фоҳишаларга айлангани билан иши йўқ.

Қолаверса, миллат сифатини йўқотиб бўлган ўзбекларнинг ҳам бу муаммолар билан иши йўқ. Аммо, миллат ва ватаннинг тақдирига бефарқ қололмайдиганлар, бундайлар асосан “Бирлик”-“Ҳаракат”-Эзгулик” учлигида тўпланган, вазиятни ўзгартириш ҳақида кўп гапирсалар ҳам, Ислом Каримнинг режими амалда ҳеч нарса қилмаяпти.

Вақти келади, улар жазоланади. Аммо, ҳозир ўзбек зиёлилари бу масалалар бўйича овоз чиқармаётганлари даҳшатли ҳолдир.