14 August 2015
20:28 - Ислом Каримнинг қизи Фуҳушага пора берган ширкатларнинг пули музлатилиши мумкин
The Wall Street Journal нашрига кўра, Қўшма Штатлар прокурорлари европалик ҳамкасбларини Ўзбекистон диктаторининг Фуҳуша лақаби билан танилган тўнғичи Гулнорага пора берган телекоммуникация ширкатларига тегишли бир миллиард долларни музлатишни сўради. Прокурорлар VimpelCom, MTS ва Tellа Sonera ширкатларини Фуҳушага юзлаб миллион доллар пора берганликда гумонламоқда.

VimpelCom ва MTS акциялари АҚШ биржаларида сотилиши боис Америка адлияси бу ширкатларни маҳкамага тортиш ҳуқуқига эга. Шу йилнинг июль ойида АҚШ Адлия департаменти суд қарори билан VimpelCom ва MTS алоқа операторлари Ўзбекистонда пора берганига оид иш тергови билан боғлиқ равишда 300 миллион долларни музлатиб қўйишга эришган экан.