Кундалик хабарлар - 19 August 2015
- 20:07Москвада ўзбек миллионери талончиларнинг қурбони бўлди
Интерфакснинг хабар қилишича, қуролланган талончилар Москванинг жануби-шарқий қисмида атайлаб йўл ҳодисаси уюштириб, Ўзбекистон фуқаросининг машинасидан 5 миллион рублни олиб қочган. “Душанба куни Москва халқа йўлининг 18 километрида ВАЗ-2114 машинасида бўлган номаълум шахслар Hyundai Solaris машинаси билан тўқнашув уюштирган ва шундан сўнг ВАЗдан 3 киши тушиб Hyundaiнинг олд ойнасини уриб синдирган ва салондаги 5 миллион рублни олиб қочган”, дейилади Интерфакс иқтибос келтирган полиция матбуот...
- 19:19Тошкентда яна бир бозорга ўт кетди
Пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманидаги озиқ-овқат улгуржи бозоридагида дўконларга ўт кетди. Ёнғин кеча, соат 21 атрофида бошланган. Ёнғинни бартараф этишга жалб қилинган ўнлаб ўт ўчирувчи машиналар бир неча соат ичида оловни ўчиришган. Маълумотларга кўра, улгуржи моллар бозорининг қарийб 90 квадрат метр жойи жиддий зарарланган, 4 та дўкон куйиб кетган. Бугун улгуржи бозор мамурияти дўкон эгаларини бозор ҳудудида кўчиришга бошлади. Мазкур улгуржи бозор пойтахтнинг Талабалар шаҳарчасига ёндош соби...
- 07:02ИШИДча масхарабозлик: Истанбулни босиб оламиз
Туркия ўз ҳудудларидаги авибазаларидан Ироқ ва Суриядаги ИШИД базаларини бомблаш учун АҚШ раҳбарлигидаги ҳарбий коалицияга фойдаланишга рухсат бергани ИШИДнинг ғазабини келдирганини тушуниш мумкин. ИШИД Туркия Президенти Ражаб Эрдўғонни ҳақорат қилиш мақсадида “шайтон” ва “сотқин” сўзларини ишлатгани ҳам тушунарлидир. Бундан ташқари, ИШИД террористлари Туркия мусулмонларини мавжуд ҳукуматга қарши чиқишга ҳам чақирмоқдалар. Аммо, ИШИД булар билан ҳам чекланмасдан, Истанбу...
06:26Туркия Бош вазири Аҳмат Довудўғли янги ҳукумат қуриш вазифасини Президентга қайта топширди
7 июнда бўлиб ўтган парламент сайловларидан кейин ҳеч бир партия Туркия Буюк Миллат Мажлисида кўпчилик овозга эга бўлолмагани сабабли, Президент Эрдўғон янги ҳукумат қуришни парламентда нисбий кўпчиликга эга бўлган Адолат ва Тараққиёт Партиясининг раиси, жорийдаги Бош вазир Аҳмат Довудўғлига 9 июлда топширган эди. У ҳеч ким билан коалиция тузиш масаласида келишолмагани ҳақида 17 августда хабар қилар экан, бошқа партияларнинг баъзи талабларини бажариб, янги ҳукумат қуриш учун ҳаракатларини давом ...
23:05Ақлсиз Ислом Каримнинг ҳаваси келсин: АҚШ давлатининг қарзи ҳаммадан кўп
Халқаро Валюта Фондига асосланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, АҚШ давлатининг қарзи жаҳон давлатлари умумий қарзининг 29,5 фоизини ташкил қилар экан. Дунё давлатларининг умумий қарзи $59,7 трлн, АҚШнинг қарзи $13,91 трлн. Иккинчи ўриндаги Япониянинг қарзи жаҳон қарзининг 19,99 фоизини ташкил қилади. Эътибор беринг, булар дунёнинг энг фаровон мамлакатлари, қарзлари эса ҳаммадан катта. Ўзбекистон қашшоқ давлатлар қаторида, аммо ақлсиз Ислом Карим бизда қарз йўқлиги билан мақтанади. Қашшоқ дав...
- 22:30Футболчи қизларимиз Хитой термасидан 9 та жавобсиз гол қабул қилди
Бугун Вячеслав Солохо бошчилигидаги 19 ёшгача бўлган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Нанкин шаҳрида ўтказилаётган Осиё чемпионати дастлабки учрашувида мусобақа мезбони Хитойга қарши майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 9 та жавобсиз тўп ўтказиб юборди. Чемпионатлар тарихида кам учрайдиган бундай ҳисобдан сўнг қизларимиз Хитойдан кучлироқ бўлган Японияга қарши майдонга тушади. 20 август куни Япония билан ўтадиган ўйин олдидан руҳан тушкун қизларимиз Ўзбекистон миллий терма жамоасининг натижаларини ...
- 21:25Ҳайдовчилар ЙПХ ходимини калтаклади
Қатор ижтимоий тармоқларда автомобиль ҳайдовчиларининг ўзларини тўхтатган йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимини дўппослай кетгани борасидаги видеолавҳалар пайдо бўлди. Маълум бўлишича, воқеа жойида ҳаваскорлар томнидан тасвирга олинган видео интернет тармоғига жойлаштирилган. Лавҳага кўра, йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходими “Дамас” русумли автомобилни йў қоидасини бузгани учун тўхтатган. Автомобиль эгалари эса ЙПХ ходимини қуршаб олиб, калтаклай бошлаган. Шўринг қурғур зўровонлар энди ...
20:06Олмаотада қозоқлар кўнглини хушлаётган 9 нафар ўзбек фоҳиша қўлга олинди
Today.kz нашри кеча Қозоғистон полициясининг Олмаота шаҳрида фоҳишалик билан шуғулланиб келган 9 нафар ўзбекистонлик аёлни ҳибсга олгани ҳақида хабар қилди. Шаҳар ички ишлар департаменти матбуот хизматига кўра, Олмаотадаги меҳмонхоналарда ўтказилган рейдлар натижасида интим хизматлар кўрсатиб келган 48 нафар аёл ҳибсга олинган ва уларнинг 9 нафари ўзбекистонликдир. Ҳибсга олинганларга нисбатан тегишли маъмурий чоралар кўрилгани айтилмоқда. Аммо бу ҳол, масаланинг маънавий тарафи ўзбек расмйилар...
00:34Фарғонада фавқулодда ҳодиса: шаҳидлик камари боғлаган икки аёл пайдо бўлибди
Фарғона водийсида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тўппонча ва жанговар граната билан қуролланган, белига бомба боғлаган жангари аёлларни қўлга олиш операциясини ўтказаётгани ҳақида миш-мишлар даражасида хабарлар тарқалмоқда. Шаҳидлик камарини боғлаган бу икки аёл Риштонда кеча икки хонадонга бостириб кирибди. Шу боисдан ҳозирда Риштон тумани қуролланган хавфсизлик кучлари томонидан ўраб олинганмиш. Блок-постлар, назора т пунктлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш оргналари кучайтирилган тартибда ишламо...
22:26Туркия: Исломчилар партияси миллиётчилар билан ҳам коалиция қуролмади
Бу мамлакатнинг жорийдаги Бош вазири, ҳокимиятдаги исломчиларнинг Адолат ва Тараққиёт Партияси раиси Аҳмат Довудўғли 9 июлда Президент Ражаб Эрдўғондан янги ҳукумат қуриш топшириғини олган ва парламентаги бошқа уч партия лидерлари билан музокара бошлаган эди. Курдларнинг ХДП партияси билан коалиция қурилмаслиги биричи тур учрашувидаёқ маълум бўлди. Бошқа икки пария билан иккинчи тур музокаралари ҳам натижа бермади. 14 август куни сўлчиларнинг Жумҳурият Халқ Партияси билан коалиция бўлмаслиги эъл...