Кундалик хабарлар - 13 August 2015
02:24АҚШ ҳарбий кучларини ИШИДга қарши Ироққа киритмоқчи, ИШИДнинг пайдо бўлишида америкаликларнинг қўли борми?
АҚШ пиёда қўшинлари штабининг бошлиғи генерал Рэймонд Одиернонинг “Яқин бир неча ой ичида прогрессга эришмасак, Ироққа ўз аскарларимизни олиб кўриш масаласини ўйлаб кўришимиз керак” деган сўзлари CNNга асосланиб тарқатилди. Ҳеч шубҳа йўқки, айнан шундай бўлади, дейди мухбиримиз, чунки, ойлардан бери ИШИД позицияларнинг АҚШ бошчилигидаги коалиция томонидан ҳаводан бомбаланиши сезиларли натижа бераётгани йўқ. Аммо, бу хабар баҳонасида АҚШ президентлигига номзод бўлиш учун ҳаракат бошлаган Жеб Б...
- 01:05Жуда қизиқ: Машҳур Amnesty International ташкилоти фоҳишаликни қонунлаштиришни таклиф қилмоқда, ўзбекларга нима?
Дунёга машҳур ҳуқуқ ҳимоячиси Amnesty International (Халқаро Амнистия) ташкилотининг 11 август куни Ирландиянинг пойтахти Дублинда ўтказилган форумида фоҳишалик ва қўшмачиликни легаллаштириш кераклиги ҳақида резолюция қабул қилинди, дейилади бу ташкилотнинг сайтида тарқатилган билдиришда. Гап секс соҳасида хизмат қилувчилар ва қўшмачиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қиши ҳақида кетмоқда. Бундай қарор учун 70 мамлакатдан келган 400 делегатнинг кўпчилиги овоз берибди. Бундай қарорнинг олиниши Amnesty In...
- 22:54Британияга Ўзбекистоннинг янги элчиси тайинланди, табиий, у хўжайини Ислом Карим каби КГБга ишлайди
Кеча, 11 августда Ўзбекистон Репсбуликасининг Буюк Британия ва Шимолий Ирландияга тайинланган элчиси Алишер Қурмонов Лондонга учиб кетди. 50 яшар бу одам шу пайтгача Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди. Дипломатик фаолиятини собиқ СССР пйтида бошлаган бу шахс кейинчалик Ўзбекистоннинг Сингапур, Жанубий Кореядаги дипломатик миссияларини бошқарган. У КГБнинг, тўғрироғи, ҳозирги ФСБнинг одами эканлигига фақат аҳмоқларгина ишонмаслиги мумкин.
22:32Исломий давлат жангарилари сафида 650 нафар Ўзбекистон фуқароси бор, уларнинг қанчаси МХХга ишлайди?
Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати бир қатор интернет нашрларига Суриядаги урушда қатнаштириш учун “Ислом Давлати” радикал гуруҳи сафларига, тўғрироғи ИШИДга ўзбекларнинг ёлланаётганидан ташвишга тушганини изҳор этибди. МХХ маълумотларига кўра, бу жангарилар сафида ҳозирги кунда 650 нафар Ўзбекистон фуқаролари ёлланган. Афсуски, бу жараён давом этмоқда. Шу боисдан ҳам хориж сафаридан қайтган мардикорлар, талаба ва бошқа шахслар мунтазам назоратга олиниб, уларнинг кўпчилиги сўроқ қ...
22:11Яна Орол, яна эски дард..., Ўзбекистонда буюк ишлар Оролдан бошланади
Ўзбекистон ҳукумати Орол денгизининг қуриб битган тубида ўрмонзор яратиш иши учун 100 миллион АҚШ долларига тенг сармоя киритмоқчи. Экспертларнинг фикрича, кўлнинг қуриб қолган тубида кўчатлар ўтказиш, дарахтзор ва ўрмонзорлар яратиш ерни мустаҳкамлашга ва экологик вазиятни бир қадар барқарорлаштиришга кўмак беради. “Ўзбекистон ҳукуматининг 2013-2017 йилларда атроф муҳитни муҳофаза қилиш дастурига асосан Оролбўйи минтақасини соғломлаштириш кўзда тутилган. Чўллашишни тўхтатиш ва микроиқлим...
- 21:26Россиядан 27 нафар ҳамюртимиз чиқариб юборилди, бу ҳали ҳолва
Қирғизистоннинг Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига тўлақонли аъзоси бўлишига бағишланган тантанали маросим арафасида Россия Федерал миграция хизмати 30 нафар хорижликни Россиядан чиқариб юборди. Уларнинг аксарияти ўзбеклар бўлиб, улар орасида Қирғизистон ва икки нафар арман фуқароси ҳам бор. Аввалги хабаримидан маълумки, бугун қирғиз-қозоқ чегарасидаги “Ақжўл” чегара-ўтказиш масканида Қирғизистоннинг Евросиё Иқтисодий Иттифоқига киришига бағишланган тантанали маросим ўтказилди. Унда маскандаги бо...
19:43Ўзбекистон Пушкин ҳайкалини кўчириш учун Кремлдан изн олган экан, исм-шарифларимиздан “-ов”ларни отиш учун ҳам рухсат оламизми?
Россия ташқи ишлар вазирлиги улуғ рус шоири Александр Пушкинга Тошкентда ўрнатилган ёдгорликнинг кўчирилиши муносабати билан баёнот берди. Унда шоирнинг ҳайкали кўчирилиши ва унинг нисбатан гавжумро Шота Руставели ҳамда Бобур кўчалари кесишган жойга кўчирилишини олқишланади. Баёнотдан маълум бўлишича, Ўзбекистон расмийлари бу ишни амалга ошириш олдидан Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонасига хат ёзгани маълум бўлди. Маълум бўлишича, 11 августга ўтар кечаси Тошкент метрополитенининг Пушкин станци...
- 19:01Ўзбекистонда шу ҳам хабар: Обид ота кампирини чавақлабди
Журналист Турсунбек Тўразоданинг хабар беришича, шу йилнинг 12 августига ўтар кечаси Жиззах вилоятининг Янгиобод тумани Сармич қишлоғида яшовчи 85 яшар Обид Толипов хотини Ойдин Толиповани ухлаб ётган пайтида темир болта билан чавақлаб ташлаган. Собиқ СССР даврида ҳам бундай жиноятларни бир неча марта содир этган отахон хумор қилган кўринади. Буни қарангки, Ойдин момо ҳам бир неча марта судланиб, милициянинг махсус рўйхатида турган экан. Обид ота милиция чақириб, гуноҳига иқрор бўлибди. С...
- 18:57Мамлакатимизда дунёда энг тез ўсадиган дарахт парвариш қилинмоқда эмиш, ўзбекни миллат қилиш билан ким шуғулланади?
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабарига кўра, Фарғона, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида ташкил этилган тажриба майдонларида бир йилда 7 метргача ўсадиган павловния дарахти парвариш қилинмоқда. Бу дарахт дунёда энг тез ўсадиган дарахт ҳисобланар экан. “2012 йилда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ва Ўзбекистон Фанлар академияси томонидан Буюк Британиянинг Кембриж университети билан ҳамкорликда ташкил этилган Юқори технологиялар ўқув-тажриба маркази олимлари...
15:17Қирғизистон Евросиё Иқтисодий Иттифоқига расман аъзо бўлди
Қирғизистоннинг бу ташкилотга аъзо бўлиш ҳақидаги шартнома Қозоғистон парламенти томонидан тан олинган ва икки кун аввал бу ҳақдаги қонун Нурсултон Назарбой тарафидан имзолганган эди. Россия ва Белорусия буни аввалроқ қилганлар. Бугун Қирғизистонга келган Қозоғистон Президенти маҳаллий ҳамкасби билан Қирғизистон расман Евросиё Иқтисодий Иттифоқига аъзо бўлганини эълон қилди. Нурсултон Назарбой ва Алмазбек Атамбаев ҳаммага аввалдан маълум бўлган бу янгиликни икки давлатнинг чегарасида ўтказилг...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Гафуров Абдулхошим
Добавить сведенияЧитать дальше...
Ислом Каримов
Ўзбекистон Коммунистик партиясининг собиқ раҳбари, Ўзбекистоннинг жорийдаги Президенти
Добавить сведенияЧитать дальше...