14 August 2015
19:55 - Тошкент авиация заводида ҳаво флоти кунини нишонлаш тадбири бекор қилинди
Эртага, 15 августда В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмасида Ўзбекистон Ҳаво флоти куни нишонланиши ва унга авиация соҳаси фидойилари, ҳукумат вакиллари иштирок этиши керак эди. Бироқ ташкилотчилар бу байрамнинг бекор қилинганини айтишмоқда.

Бу тадбирнинг бекор қилиниши хусусий бир воқеами, ёки мамлакатда касб кунларидан бири бўлган ҳаво флоти куни бекор қилиндими, деган саволга жавоб йўқ. Ўзбекистонда ҳар нарсани кутиш мумкин, чунки бизда кўп нарса Ислом Карим эрталаб қайси оёғи билан ўрнидан туришга боғлиқ. Қолаверса, иқтисоди ўлаётган мамлакатда ҳаво флоти борми ўзи? Дарвоқе, мазкур сананинг ўзига хос тимсоли бўлган В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмасининг ўзи ҳам аллақачон феълан йўқ бўлганини унутмайлик, дейди мухбиримиз.