Кундалик хабарлар - 03 September 2015

  • 18:53Тянанмэн майдонидаги парадда Қозоғистон ва бошқа давлатлардан ҳам ҳарбий отрядлар бор экан

    Қозоқларнинг Казинформ агентлиги хабарига кўра, бугун эрталаб Пекиннинг Тянанмэн майдонида ўтказилган Хитойнинг японлар устидан ғалабаси ва II Жаҳон уруши битишининг 70 йиллигига бағишлаган парадда Қозоғистоннинг отряди ҳам иштирок этган. 76 кишилик бу отряд Мудофаа вазирлигининг Фахрий Қоровул ротасининг аскарларидан иборат бўлиб, уларнинг командири - капитан Мақсад Байжигитовдир. Табиий, хабарда Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой парадни томоша қилаётганлар ичида бўлган алоҳида урғула...

  • 16:43Пекинда Хитойнинг япон босқинчилари устидан ғалабасининг 70 йиллиги муҳташам парад билан нишонланди

    Авваламбор шуни алоҳида таъкидлаш керакки, баъзи жаҳон хабар агeнтликларининг бу парад японлар устидан ғалаба ва II Жаҳони уруши битишининг 70 йиллигига бағишлагани ҳақидаги гаплар ўринсиздир. Маслан, Хитойнинг асосий ахборот агентлиги Cинхуа фақат ва фақат “япон босқинчилари устидан қозонилган ғалабанинг 70 йиллиги” ҳақида гапиради. Хуллас, бугун эрталаб шундай парад ҳамма коммунистик диктатураларга одат бўлганидек ўта муҳташам шаклда ўтказилди. Аслида, бу парад кўпроқ пропагандик тадбир бўл...

  • 07:43Эронда Муҳаммад пайғамбарнинг ҳаёти ҳақида 3 сериялик кинонинг биринчиси экранларга чиқди

    Бу ҳақда хабар тарқатаётган ахборот воситаларида икки нуқтага урғу берилади: - Бу кино Эроннинг киномотография тарихидаги энг қимматбаҳоси бўлиб, у 7 йил олинган, $40 млн сарфланган. - Кино олинаётган пайтдаёқ суннийлар пайғамбарнинг юзи кўрсатилишига қарши чиқишибди, аммо унинг юзи кўрсатилмаган бўлса ҳам танқид давом этмоқда. Ўша кинодаги кадрлардан бирида пайғамбарнинг халққа чўзилган қўли кўриниб турибди.

  • 07:05Ўзбекистонда мессенжерларнинг овозли хизматлари яна бир ой ишламайди

    Маҳаллий матбуот хабарларига кўра, “Ўзбектелеком" ширкати Skype, Viber, Telegram сингари мессенжерларнинг овоз хизматлари Ўзбекистонда ишламаслиги давом этишини маълум қилган. Ширкатга кўра, гўё ҳамкорлар тармоғида профилактика ўтказиш давом эттирилмоқда. Ҳолбуки, бундай профилактика 31 августга қадар якунланиши керак эди. Ижтимоий тармоқлардаги мунозараларга кўра, мамлакатнинг монополист ширкати бўлган “Ўзбектелеком” ўз хизматлари орқали пул тушумини ошириш учун мижозларини б...

  • 03:51Hyundai Қозоғистондан кейин Ўзбекистонда ҳам автоуловларини йиғиб, сотмоқчими?

    “Ўзавтосаноат” ширкати Жанубий Кореянинг Hyundai автоконцерни билан Ўзбекистонда енгил автомобилларни йиғиш масаласида музокаралар олиб бораётган экан. Аммо бу ҳақдаги хабарларда тафсилотлар йўқ. Агар Ўзбекистон ўша концерн билан келиша олса, Ислом Каримнинг оламшумул сиёсати рўёби сифатида мамлакатнинг автомобилсозлик “салоҳияти” яна-да ортади. Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда Hyundai автомобиллари ишлаб чиқарилиши юзасидан 10 йил аввал ҳам музокаралар олиб борилган, йилига 300 минг дона ...

  • 01:36“Ҳаракат” хатқутисидан: Москванинг Таганская метро станциясидаги ўзбек болаларининг ўзбекларга мурожаати - Ака, қоғоз керак эмасми?

    Авваламбор айтиш керакки, қоғоз деганларии - қалбаки ҳужжатдир. Бундай қоғозни тайёрлаб беришни таклиф қилаётганларнинг мақсади - фарзандлари Марғилонга бораман деб боролмаётганларга ёрдам бериш эмиш. Ўзбек миллати қорамоллар подасига айлангани етмагандай, марғилонлик ўзбек фарзандлари Москва шаҳри метросининг Таганская станцияси ва Курск вокзали атрофларида ўзларига ўхшаганларга қалбаки ҳужжат сотиш билан овора. Ўзбеклар орасида бу бизнес йўлга қўйилганинга 15 йилча бўлиб қолган. Ачинарлиси,...

02 September 2015
  • 22:47Ислом Карим Хитойга борди, бу давлатнинг раҳбари билан кўришди, эртага Ғалаба парадини томоша қилади

    Бугун Пекинга етиб борган президенти Ислом Карим Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан учрашган. Бу ҳақда хабар қилган Синхуа ахборот агентлигига кўра, Ислом Карим ташриф доирасида Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 70 йиллигига бағишланган тантанали маросимларда иштирок этади, Хитой раҳбарияти билан учрашувлар ўтказади. Иккинчи Жаҳон урушидаги ғалаба, шунингдек, Хитой халқининг япон имперализмига қарши курашдаги ғалабанинг 70 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган ушбу парадда 30 дан ортиқ мамлакат ...

  • 22:01Ўзбекистондаги йирик саноат корхонасида портлаш содир бўлди

    Бугун, эрталабки соат 8.51 да мамлакатдаги энг йирик саноат корхоналаридан бири бўлган "Навоийазот" ширкатининг аммиак ишлаб чиқариш заводида кучли портлаш содир бўлди. Оқибатда заводнинг икки ходими оғир тан жароҳати билан шифохонага ётқизилди. Портлаш натижасида чиққан ёнғин ўчирилиб, ҳозирда тафсилотлар ўрганилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш аммиак ишлаб чиқариш заводининг цехларидан бирига қарашли бинода содир бўлган. Бир тийинга қиммат хабарлар тарқатиш билан овора бўлган ...

  • 14:45Расмий ташриф билан Хитойга келган Қозоғистон Президентини ҳайрон қолдирган нарса ва қозоқ космонавтининг бугун фазога учирилиши

    31 августда Хитойга расмий ташриф билан келган Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой Хитой Халқ Республикаси раҳбари (президенти дейиш мумкин) ва Бош вазиридан ташқари жуда кўп бизнесс-компанияларнинг раҳбарлари билан учрашди, умумий ҳажми $23 млрд бўлган қўшма лойиҳалар бажариш ҳақида шартномалар имзолади. У 3 сентябрда Хитойнинг Япония устидан ғалабасининг 70 йиллигига бағишланган тантаналарда иштирок этади ҳам. Бу тантаналарга Ўзбекистон Президенти ҳам таклиф қилинган. Кеча Пекинда қозо...

  • 07:35Нью-Йорк фондлар биржасини Хитой ураверса, АҚШдек давлатнинг иқтисоди Хитойга боғлиқ бўлиб қолдими?

    Маълумки, фондлар биржаси, қўполроқ қилиб айтсак, қимматли қоғозлар, биринчи навбатда, турли ширкатларнинг акциялари олиб-сотиладиган бозордир. Дунёда 18 та фондлар биржаси бор, уларнинг биринчиси Нью-Йорк биржаси ҳисобланади. Нью-Йорк фондлар биржасининг асосий кўрсатгичи Dоw Jones индекси АҚШдаги энг катта 30 ширкат акцияларининг ўртача қийматини ўзида акс эттиради. Бу индексниннг юқорилиги, акциялар нархининг баландлигини, демак, маълум маънода, мамлакат иқтисоднинг юксаклигини кўрсатади. ...