02 September 2015
22:01 - Ўзбекистондаги йирик саноат корхонасида портлаш содир бўлди
Бугун, эрталабки соат 8.51 да мамлакатдаги энг йирик саноат корхоналаридан бири бўлган "Навоийазот" ширкатининг аммиак ишлаб чиқариш заводида кучли портлаш содир бўлди. Оқибатда заводнинг икки ходими оғир тан жароҳати билан шифохонага ётқизилди. Портлаш натижасида чиққан ёнғин ўчирилиб, ҳозирда тафсилотлар ўрганилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш аммиак ишлаб чиқариш заводининг цехларидан бирига қарашли бинода содир бўлган.

Бир тийинга қиммат хабарлар тарқатиш билан овора бўлган Ўзбекистондаги режимнинг қўғирчоқ ахборот воситалари бу портлаш ҳақида хабар берганлари йўқ.