03 September 2015
03:51 - Hyundai Қозоғистондан кейин Ўзбекистонда ҳам автоуловларини йиғиб, сотмоқчими?
“Ўзавтосаноат” ширкати Жанубий Кореянинг Hyundai автоконцерни билан Ўзбекистонда енгил автомобилларни йиғиш масаласида музокаралар олиб бораётган экан. Аммо бу ҳақдаги хабарларда тафсилотлар йўқ. Агар Ўзбекистон ўша концерн билан келиша олса, Ислом Каримнинг оламшумул сиёсати рўёби сифатида мамлакатнинг автомобилсозлик “салоҳияти” яна-да ортади.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда Hyundai автомобиллари ишлаб чиқарилиши юзасидан 10 йил аввал ҳам музокаралар олиб борилган, йилига 300 минг дона автомобиль, шу жумладан, Verna ва Click русумли енгил машиналар ишлаб чиқаришга келишилганди. Негадир у режалар амалга ошмади.

Қизиқ, ҳозир Hyundai автоконцерни Ўзбекистонда ҳам автомобиль чиқариши ҳақидаги гапларнинг қайтадан кўтарилиши, Қозоғистондаги заводларда Hyundai автомобилларини ишлаб чиқариш аллақачон йўлга қўйилгани билан боғлиқ эмасми?

Расмда – Қозоғистондаги Hyundai автомобиллари ишлаб чиқарувчи завод.