03 September 2015
18:53 - Тянанмэн майдонидаги парадда Қозоғистон ва бошқа давлатлардан ҳам ҳарбий отрядлар бор экан
Қозоқларнинг Казинформ агентлиги хабарига кўра, бугун эрталаб Пекиннинг Тянанмэн майдонида ўтказилган Хитойнинг японлар устидан ғалабаси ва II Жаҳон уруши битишининг 70 йиллигига бағишлаган парадда Қозоғистоннинг отряди ҳам иштирок этган. 76 кишилик бу отряд Мудофаа вазирлигининг Фахрий Қоровул ротасининг аскарларидан иборат бўлиб, уларнинг командири - капитан Мақсад Байжигитовдир.

Табиий, хабарда Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой парадни томоша қилаётганлар ичида бўлган алоҳида урғуланган.

Яна айтилишича, парадда 17 давлатдан келган ҳарбий отрядлар иштирок этган. Улар қуйидаги давлатлар: Беларусия, Куба, Миср, Қозоғистон, Қирғизистон, Мексика, Монголия, Покистан, Сербия, Тожикистон, Россия, Афғонистон, Комбоджа, Фиджи, Лаос, Вануату, Венесуэла. Айнан шу отрядларнинг парадда қатнашиши бу тадбир II Жаҳон уруши битишининг 70 йиллиги билан боғлиқлигини кўрсатгичи бўлса керак.

Яккамохов Ислом Карим Пекинда ҳам яккамохов бўлган.