03 September 2015
07:05 - Ўзбекистонда мессенжерларнинг овозли хизматлари яна бир ой ишламайди

Маҳаллий матбуот хабарларига кўра, “Ўзбектелеком" ширкати Skype, Viber, Telegram сингари мессенжерларнинг овоз хизматлари Ўзбекистонда ишламаслиги давом этишини маълум қилган. Ширкатга кўра, гўё ҳамкорлар тармоғида профилактика ўтказиш давом эттирилмоқда. Ҳолбуки, бундай профилактика 31 августга қадар якунланиши керак эди.

Ижтимоий тармоқлардаги мунозараларга кўра, мамлакатнинг монополист ширкати бўлган “Ўзбектелеком” ўз хизматлари орқали пул тушумини ошириш учун мижозларини бепул ҳизматлардан мосуво қилмоқчи. Аксинча, бир қатор кишилар бунинг ортидан сиёсий сабаблар, яъни оммани ахборотдан изоляция қилиш истаги мавжудлигини ҳам баён этишади.