19 October 2015
20:23 - Долларнинг расмий курси ҳам, “қора бозор”даги курси ҳам ошди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тарқатилган хабарда 2015 йилнинг 19 октябридан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилангани айтилади. Унга кўра, 1 АҚШ доллари бир ҳафта олдинги курсга нисбатан 14 сўм 23 тийинга қимматлашиб, қиймати 2663,45 сўмни ташкил қилмоқда.

“Қора бозор”да эса АҚШ долларининг харид нарзи 5250 сўмга сотиш нархи эса 5300 сўмга кўтарилди. Саррофлар АҚШ валютасининг нархи яқин орада яна бир неча довон ошишини айтишмоқда.