18 October 2015
07:44 - Даҳшат: Ўз мамлакатини ташлаб кетишга мажбур бўлган 4 млн суриялик қочқин бор, жаҳон бўйича қочқинлар сони 60 млн. Ўзбекистон нима бўлади?
Жаҳон ахборот воситалари БМТ Бош Котиби Пан Ги Мунга асосаланиб хабар қилишларича, Суриядаги кризис туфайли ўз ўй-жойини ташлаб, чет элларга қочиб кетишга мажбур бўлганларнинг сони 4 миллиондан ошибди.

Ҳозир Ливанда бу мамлакат аҳолисининг 25 фоизига тенг бўлган, яъни 1 млн суриялик қочқин бор экан. Қочинларнинг 2 миллиондан кўпроғи Туркияда, 1,5 миллиони Иорданияда, 300 минги Ироқда. Улар Шимолий Африка мамлакатларида, хусусан, Мисрда ҳам анчагина.

Ҳозир жаҳон бўйича қочқинларнинг сони 60 миллионга чиқибди Бу йилнинг 9 ойида Европа давлатлари ўз чегараларини мустаҳкамлашларига қарамасдан 710 минг қочқин келибди.

Ҳозир ЕИга кирувчи давлатлар раҳбарларининг қочқинлар масаласида боши қотгани Пан Ги Мунсиз ҳам ҳаммага маълум, дейди мухбиримиз. Ҳамма ерда асосий хабарлар қочқинлар билан боғлиқ хабарлардир. Қочқинлар Ўрта Ер денгизи орқали тўғри келган кемаларда Европага қочишар экан, ҳар куни бўлмаса бир неча кунда бир марта кема ҳалокатлари бўлмоқда.Ўнлаб қочқинлар чўкиб ўлмоқда. Венгрия, Словения, Хорватия каби давлатлар қочқинлар оқимини армия ишлатиб ҳам тўхтатолмаяптилар.

Қочқинларнинг мутлақо кўпчлиги мусулмонлар эканлиги ҳам ўз-ўзидан маълум. Аммо, ҳамма ҳам тушунавермайдиган ҳақиқат шундан иборатки, миллионлаб қочқинлар пайдо бўлишининг сабаби Суриядаги каби урушлар эмас, балки, урушларнинг сабабидир. Урушларнинг сабаби – мамлакатдаги бор муаммоларни йиллардан бери ҳал этмасликдир. Муаммолар йиғилиб, портлаш нуқтасига келгач, уруш бўлади, уруш бор экан, қочқинлар бўлади.

Ички муаммолари йиғилиб, портлаш нуқтасига келаётган мамлакатлардан бири – Ўзбекистондир. Мамлакат иқтисоди чўкмоқда, миллионлаб ўзбеклар мардикорлар подасига айланмоқда. Қонли уруш ичида қолишини, қочқинлар сони бўйича жаҳонда биринчи ўринга чиқишни истамасак, бунинг олдини олиш устида ўйлашимиз лозим. Демак, ўзбекларни ўз тақдири ҳақида ўйлайдиган миллатга айлантириш ва Ўзбекистонда Ислом Карим раҳбарлигида ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимини улоқтириш керак.