19 October 2015
17:42 - “Ҳаракат” диверсион деб атаган ҳукумат қарори қисман бекор қилинди, аммо...

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси Ҳукуматнинг 2015 йил 28 августидаги мева-сабзавот ва полиз маҳсулотларининг фақат темир йўл орқали ёки авиатранспортда ташилишига доир қарорини иқтисодий жиҳатдан диверсия деб атаганди. Буни қарангки, орадан бир ой ўтиб, яъни шу йилнинг 9 октябрида ҳукумат ўз қарорининг бир қисмини бекор қилиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг автотранспортда экспорт қилинишига ҳам қисман рухаст берибди.

Қарорга мувофиқ, 2016 йилнинг 1 январига қадар автотранспорт орқали картошка, мева-сабзавот ва бошқа маҳсулотларни экспорт қилиш ҳуқуқига тегишли ишчи гуруҳ томонидан тасдиқланган рўйхатга киритилган юридик шахслар эга бўлади. Кўриниб турибдики, бирор тендер ёки танловларсиз тузилган бу рўйхатда яна ҳукуматга яқин коррупцион доираларнинг тарнспортлари ўрин эгаллаган.