19 October 2015
17:10 - Хоразм вилоятига янги миршаббоши юборилди
Ўзбекистон Ички ишлар вазири буёруғига кўра, полковник Рустам Жўраев Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи этиб таийнланди. Вилоятдаги манбаларимизга кўра, вазирликнинг терроризмга қарши кураш бошқармасида фаолият кўрсатган бу одам Хоразмда диний экстремизм ривожланиб бораётгани боис ўша ерга жўнатилгани шубҳасиз, дейдми мухбиримиз.

“Постда” газетаси хабарига кўра, ИИВ Қоровул қўшинлари штабида ҳам ўзгаришлар бўлибди. Подполковник Зафар Юлдашев ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонининг биринчи ўринбосари – штаб бошлиғи лавозимига, майор Равшан Бозоров эса бош бошқарма ҳарбий қисм командири лавозимига тайинланган.

Тошкент вилоятида ҳам ўзгариш бор. Подполковник Ҳаким Жумаев вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари лавозимига ўтқазилган.