19 October 2015
19:19 - Ўзбекистон Осиё Тараққиёт Банкидан қарз олмоқчи
Бир қанча медиа воситалари хабарига кўра, Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда электроэнергетика ва тозалаш тизимларини таъмирлаш учун 800 миллион АҚШ долларига тенг 3 та кредит лойиҳалари ажратди. Лойиҳаларнинг дастлабкиси 150 миллион долларга тенг бўлиб, бу маблағ Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятларидаги иссиқлик электростанцияларни модернизациялаш мақсадларига йўналтирилади.

Хусусан, узунлиги 364 километрлик электр энергияси узатувчи линияларининг тортилиши, янги электр станцияларини қуриш кўзда тутилган. 300 миллион доллардан иборат яна бир кредит лойиҳаси эса электр энергияси истеъмолини автоматик назорат қилиш тизимини ташкиллаштиришга қаратилган.