13 December 2015
10:05 - Яккамохов "Туркманбоши-2" ўз мамлакати нейтралитетининг 20 йиллигини масхарабозларча байрам қилибди

"Туркманбоши-2" номи билан танилиб бўлган Туркманистон Президенти Қурбонгули Бердимуҳаммад аҳмоқона "нейтралитет", яъни ҳеч қандай иттифоқ ёки бирлашмаларга қўшилмаслик ҳақида қонун қабул қилинганининг 20 йиллиги муносабати билан кеча катта байрам уюштирди. Байрамга, Марказий Осиёнинг Қозоғистондан бошқа давлатлари ҳамда Туркия, Афғонистон ва Белорусиянинг президенлари, Хитой, Россия, Эрон ва Озорбайжон каби давлатларнинг иккинчи-учинчи даражали раҳбарлари билан бир қаторда кўплаб мамлакатларнинг турли даражадаги вакиллари етиб келдилар. Ҳамма меҳмонларга Туркманистоннинг нейтралитетини олқишлаши учун имкон берувчи конференция ҳам ўтказилди.

Аввалмбор, шуни айтиш керакки, 21 асрда ҳеч кимга қўшилмасдан, ҳамма нарсада нейтрал бўламан деб ўйлашнинг ўзи ғирт аҳмоқликдир. Кеча Ашхободга келган меҳмонлар буни тушунмасликлари мумкин эмас. Демак, уларнинг ҳар бирида бу масхарабозлик баҳона Ашхабодга келиш мақсади бўлган. Уларнинг мақсадларини анализ қилиш ҳам масхарабозлик бўлган бўларди. Шу сабабли буни қилмаймиз.

Ашхобиддаги конференцияда пичоққа илинадиган биттагина воқеа бўлди, дейиш мумкин. Бу ҳам бўлса, бошқа бир яккамохов Ислом Каримнинг Туркманистон нейтралитетини олқишлашдан ташқари, ҳамманинг жонига тегиб бўлган мавзуни, яъни Афғонистондаги аҳволдан чиқишнинг ягона йўли расмий ҳукуматнинг Толибон билан сиёсий музокралари бўлши кераклигини тилга олиши бўлди.