17 December 2015
00:34 - Андижон Давлат Тиббиёт Институтига янги порахўр ректор тайинланди

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси қарорига асосан Абдушукур Содиқов Андижон Давлат Тиббиёт Институтининг ректори этиб тайинланди. 41 яшар Содиқов 2013 йилнинг июнь ойидан ҳозирги вақтга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги Назорат инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.

Тошкент Давлат Тиббиёт Академиясининг битирувчиси бўлган бу одам 2004 йилда номзодлик диссертациясини ёқлаган. 2005-2006 йилларда Тошкент Тиббиёт Академиясида ассистент, 2006 йилдан шу даргоҳда доцент лавозимида ишлаган. 2010 йилдан 2013 йилнинг июнига қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги Назорат инспекцияси бошлиғи ўринбосари, кейин бошлиғи лавозимида ишлаган.

Институтнинг аввалги ректори Алишер Шодмонов эса ҳозирги вақтда Олий Мажлис Қонунчилик Палатасининг Таълим, фан маданият ва спорт масалалари Қўмитасига раҳбарлик қилмоқда.

Янги ректор Соғлиқни сақлаш вазирлиги Назорат инспекциясида ишлаганми, демак, Ўзбекистонда кенг тарқалган порахўрлик ботқоғида яшаш тажрибасига эга. Андижон Давлат Тиббиёт Институтида порахўрлик яна ҳам юксак даражага чиқади деб хулоса қилавериш мумкин.