03 February 2016
20:49 - "Бирлик"нинг ғалабаси: Ниҳоят Россиядаги мардикорларимиз ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимояланиши мумкин
Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан очиқланган хабарга кўра, шу йилнинг апрелига қадар Москвада меҳнат муҳожирлари масалаларига бағишланган ҳукуматлараро учрашув ташкил этилиши мумкин. Вазирлик мутасаддилари мардикорларимизнинг меҳнат фаолиятини амалга ошириши учун ташкилий танлаш ҳақидаги ҳукуматлараро келишув лойиҳасини тайёрлаётганини таъкидлаган. Мазкур келишувга кўра, ўрис ҳукумати шартнома бўйича Россияда ишлаётган ҳамюртларимизни ижтимоий ва ҳуқуқий кафолат билан таъминлайди.

Қарийб бир йилдан бери Россия ва Ўзбекистон ўртасида муҳокама қилинаётган мазкур ҳуқуқий ҳужжат тўғрисида миллат равнақини ўйлаётган “Бирлик” Партияси 15 йилдан бери гапириб келади. Партияга кўра, Ўзбекистон ҳукумати мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, муқаррар Миграция вазирлигини тузиши лозим ва ҳамюртларимиз фаолиятини легитимлаштириши керак.

Миллат душмани Ислом Карим эса ўз чиқишларида юртни боқаётган ўғлонларимизни дангасаликда айблагани учун кечирим сўраши шарт. Миллатимиз фарзандларини чет элларда мадикор бўладиган даражага туширгани ва “Бирлик”нинг таклифларига ўз вақтида қулоқ солмагани учун у ҳали жазосини ҳам олади.