04 February 2016
01:31 - Бухоролик шахс ота-онасини бензин қуйиб, ёқиб юборибди
“Озодлик” радиосининг ўз манбаларига таяниб хабар беришича, Бухоро вилоятининг Пешку тумани Денов қишлоғида 47 яшар Фарҳод Эгамов жаҳл устида ўз ота-онасининг устига бензин сепиб, ёқиб юборибди. Чол-кампир юзи ва танаси куйиб, оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. “Ўғил икки йил давомида Россияда ишлаб, отасига пул жўнатиб турган. Иши юришмай яқинда Бухорога қайтиб келганидан кейин отасидан пул сўраса, у бермаган. Отаси фоизга пул бериб юрар экан. Судхўр ота ўғлига пул бермаган. Ўғлини жаҳли чиққан ва отаси, онасини устига бакалашкада бензин сепиб ёқиб юборган” дейди радиога деновликлардан бири.

Воқеа жойидан яширинган Фарҳод Эгамов ҳибсга олинган ва у суиқасдда айбланмоқда. 72 яшар Носир ота ва Шабон момо касалхонада даволанмоқда.

Минг афсуски, дейди мухбиримиз, бу каби оила ичидаги низоларнинг қонли воқеаларга айланиб кетиши дунёнинг ҳамма бурчагида ҳар куни бор, АҚШда ҳам. Уларни ҳам хабар қилиш керакдир. Аммо, АҚШ давлати “Озодлик” радиосини жиддий муаммоларни ёритиш, демократияни пропаганда қилиш, демократия бор жойда жуда кўп муаммолдарнинг ечими борлигини кўрсатиш мақсадида яратган. Бу радионинг ўзбек хизмати МХХнинг хизматкорига айланиб, майда-чуйда нарсалар ичига кўмилиб олгани эса, америкаликлар учун ҳам шармандали ҳолдир.