14 March 2016
17:35 - Хонанда Шаҳнозабону оламдан ўтди
Бугун тонгда ўзбек эстарадасининг таниқли вакилларидан бири хонанда Шаҳнозабону 40 ёшида оламдан ўтди. Хонанда яқинда оғир жарроҳлик амалиётини ўтказган, шоу бизнесда бир неча ойдан бери кўринмай қолганди. 1975 йилда Тошкентда туғилган хонанданинг “Қизалоғим”, “Дўст”, “Қизғонаман” каби қўшиқлари ўзбек ихлосмандлари орасида машҳур эди.

Жуда ёш оламдан ўтган марҳумнинг тупроғи енгил бўлсин. Яқинларига Оллоҳдан сабр-бардош тилаймиз.