12 March 2016
21:32 - Қизиқ: Саудияда 26 ислом давлатининг иштирокида исломий армия тузилибди, биринчи машғулотлар ўтказилибди
Туркиядаги энг катта ва обрўли Миллиёт газетасининг хабарига кўра, 26 мусулмон давлатидан келган ҳарбий қўшинлар Саудиянинг шимолий қисмида биргаликда машғулотлар ўтказибдилар. Уларнинг ичида Туркия армиясининг қўшинлари ҳам бўлган. Машғулотларда қатнашган аскарларнинг умумий сони 200 минг (!) эканлиги айтилади, аммо бу хато рақам бўлса керак. 26 мамлакатнинг рўйхати эса берилмаган. Аммо, машғулотларни кузатиш учун Саудия Арабистони қироли ва яна 9 мамлакатнинг раҳбарлари, бошқа мамлакатларнинг мудофаа вазирлари келгани айтилган. Тахмин қилиш мумкинки, шиалар ҳокимиятда бўлган Эрон, Ироқ, Ливан ва ҳозир уруш ичида бўлган Сурия бу армияга қўшилмаган бўлса керак.

3 ҳафта давомида машғулотлар ўтказилган жойга кираверишда “Бу армия Муҳаммаднинг армиясидир” деган шиор осилибди. Хабарга машғулотлар вақтида олинган бир неча дақиқалик видео ва биттагина расм ҳам илова қилинган.