Кундалик хабарлар - 09 July 2016

  • 07:48Бечора НАТОнинг Варшавадаги саммити Далласдаги терактлар соясида қолиб кетди

    Энг қизиғи, Далласда АҚШ армиясининг резервида бўлган 25 ёшли қора танли Мика Жонсон аввалдан тайёрланган операция ўтказиб, 5 оқ танли полиция офицерини ўлдиргани, 7 офицерни ярадор қилгани ҳеч бир ахборот воситаси тарафидан террористик акт деб баҳоланмади. Мика Жонсонни ҳам ҳеч ким террорист демаябди. Ваҳолангки, ҳозир аниқланган маълумотларга кўра, у Фейсбукда ўз саҳифасига эга бўлган Миссисипи Қора Қоплонлар Партияси номли гуруҳнинг аъзоси бўлиб, ўша ерда “Қоралар Ҳокимияти” деб ёзилган плака...

08 July 2016
  • 20:09Барак Обама АҚШ полицияси қора танлиларни икки баравар кўп ўлдираётганини айтди, қора танлилар Далласда қосос олишга тушди

    Аввалги хабарларимиздан ҳам маълумки, АҚШда оқ танли полициячи қора танли одамни қандайдир сабаб билан отиб ўлдирган ҳолларда, қора танлиларнинг норозилик чиқишлари бўлади, бундай воқеа катта жанжалларга сабаб бўлади. Шу кунларда бир эмас, олдинма кетин иккита шундай воқеа юз берди. 5-чи июлда Луизиана штатидаги шаҳарчалардан бирида маҳаллий полицияга кўчада қуролли одам юргани ҳақида хабар келди. У ерга дарҳол етиб борган полициячилар 37 ёшли қора танли Алтон Стерлингни ушладилар ва шу орада н...

07 July 2016
  • 20:06АҚШнинг Fox News телеканали Барак Обаманинг мусулмон кийимидаги расмини эълон қилди

    Англияда чиқадиган Express газетасига асосланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, АҚШдаги Fox News телеканали Барак Обаманинг мусулмон кийимидаги икки расмини эълон қилибди. Расмларни шу телеканалнинг машҳур эшиттиришларидан бирини олиб борувчиси Билл О'Рейли (William James «Bill» O’Reilly) кўрсатган. У ўзининг Твиттердаги саҳифасига ҳам бу расмларни қўйган ва бу расмлар ўтган асрнинг 90-йилларида Барак Обама ўз отасининг бошқа хотинидан бўлган укасининг тўйида олинган бўлса керак, деб тахмин қилг...

06 July 2016
  • 07:00РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗ ЎҚУВЧИЛАРИМИЗ!

    Рамазон мусулмонларнинг энг катта байрамларидан бири. Алоҳида таъкидлаш керакки, бу - ҳақиқий мусулмонларнинг байрами, ўзини номигагина мусулмон деб ҳисоблайдиганларнинг эмас. Минг афсуски, ҳозир ўзини мусулмон деб ҳисобласа ҳам, мусулмончиликдан узоқ бўлганлар кўпайиб кетди. Дунёда ҳам, ўзбеклар ичида ҳам. Мусулмон, биринчи навбатда, имони бўлган инсондир. Ҳозир намоз ўқиш, рўза тутиш, ҳаж қилиш ва закот бериш каби кўз билан кўрса бўладиган амалиётларнигина бажариб, асосий фарз бўлган им...

05 July 2016
  • 20:18Отатурк аэропортига ҳужум қилган терористлар ичида ўзбек бормиди?

    Аввалги хабарларимидан маълумки, Туркияниннг аммавий ахборт воситалари 30 июндаёқ Отатурк аэропортида ўзини-ўзи портлатган жонли бомбаларнинг уччаласи тожикистонликлар эканлиги аниқланганини бидирдилар. Аммо, бир неча соатдан кейин террористларнинг бири ўзбекистонлик, иккинчиси доғистонлик ва учинчиси қирғизистонлик эканлиги аниқлангани ҳақида хабарлар тарқатилди. Бугун Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон бу мамлакатда нишонланаётган Наврўз байрами доирасида Истанбулда учрашувлар ўтказар экан, Отат...

04 July 2016
  • 22:43Саудияда бир кунда уч портлаш: Пайғамбарнинг қабри яқинида, АҚШ консулхонаси олдида, шиалар маҳалласида

    Биринчи портлаш маҳаллий вақт билан эрталаб Жиддадаги АҚШ консулхонасидан 100 метрча нарида юз берди. Ўлимчи-террорист консулхонанинг қаршисидаги мачит олдида автомобилини тўхтатиб, уни ўзи билан бирга портлатиб юборган. Портлаш атайлаб АҚШнинг мустақиллик куни уюштирилгани, уч полиция ходими ярадор бўлгани айтилмоқда. Бир неча соатдан кейин Мадинада Пайғамбарнинг мақбараси (расмда) яқинида иккинчи портлаш уюштирилди. Ал-Арабия телеканалига кўра, портлаш Пайғамбар қабрининг хавфсизлик хизмати ж...

  • 21:32Москвада товламачилик қилган ҳамюртимиз 2,5 йилга қамалди

    Москва суди мамлакатимизнинг 29 яшар фуқароси Тамилла Агамаммадовани товламачилиги учун 2,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилди. У рис бойваччаларидан бирини тўшакка тортиб, ўзининг интим муносабатларини видеога муҳрлаган. Сўнг бойвачадан товламачилик йўли билан 12 минг АҚШ доллари ундирган. Иштаҳаси очилган Тамила яна 50 минг талаб қилиб, энди умрининг 2,5 йилини ўрис қамоғида ўтказади. Ўзбекистон қонунларига кўра, бундай ҳолат рўй берса, товламачи 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумк...

  • 20:37Ислом Карим доҳийликка даъвогар(ми?)

    “Ўзбекистон” телеканали президент Ислом Каримнинг шу йил 30 июнида Сурхандарё вилояти Термиз туманидаги маҳаллий деҳқон-фермерлар билан учрашуви ҳақидаги репортажни намойиш этди. Учрашув давомида президент деҳқонларга пахта, буғдой ва мева-сабзавот етиштириш бўйича сабоқ берди. Бундан тўлқинланган маҳаллий фермерлардан бири мамлакатдаги тинчлик учун Ислом Каримни доҳийга тенглаштирди. “Тепада доҳий ўтирибди, деб бунақа гапларни кўп ишлатсак, нотўғри... Ҳаммамиз онгли яшашимиз керак. Бизларда ...

  • 19:40Долларнинг расмий курси ҳам, “қора бозор”даги курси ҳам ошди

    Ўзбекистон Марказий Банки 2016 йил 5 июлдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Унга кўра, 1 АҚШ доллари 2948 сўм 59 тийин этиб белгиланди. Бу 28 июндаги курсга нисбатан 5 сўм 13 тийинга кўпдир. Мамлакат “қора бозор”ида эса АҚШ валютасининг қиймати узоқ турғунликдан сўнг яна ўса бошлади. Ҳозирда саррофлар АҚШ валютасини ...

  • 19:18Қизиқ: Барак Обама умрод президент бўлиб қолишни истаётганга ўхшайди

    АҚШнинг Москвадаги элчиси Жон Теффтга русларнинг “Новости” Агентлиги мухбирига ўз мамлакатининг президенти Барак Обама президентлик муддати бутгунча Донбасс бўйича Украина-Россия конфликтини тинч йўллар билан ечишга қаратилган “Минск-2” шартномаси бажарилишига умид боғлаётганини айтибди. Маълумки, Обаманинг расмий президентлик муддати келаётган йилнинг январь ойи охирларида тугайди. Унгача “Минск-2” шартномаси бажарилмаслигини ҳар бир ақли расо одам тушунади....