04 July 2016
20:37 - Ислом Карим доҳийликка даъвогар(ми?)
“Ўзбекистон” телеканали президент Ислом Каримнинг шу йил 30 июнида Сурхандарё вилояти Термиз туманидаги маҳаллий деҳқон-фермерлар билан учрашуви ҳақидаги репортажни намойиш этди. Учрашув давомида президент деҳқонларга пахта, буғдой ва мева-сабзавот етиштириш бўйича сабоқ берди. Бундан тўлқинланган маҳаллий фермерлардан бири мамлакатдаги тинчлик учун Ислом Каримни доҳийга тенглаштирди.

“Тепада доҳий ўтирибди, деб бунақа гапларни кўп ишлатсак, нотўғри... Ҳаммамиз онгли яшашимиз керак. Бизларда оддий одам йўқ. Ҳамма одамларни авваламбор мияси бор, авваламбор ҳаётга муносабати бор. Шу нуқтаи назардан, ҳўв тепада ўтирибди, улар билади нима қилишни, биз фақат “есть” қиламиз, деган гапларни эски замон энди ўзи билан олиб кетди. Мен шахсан бунақа гапларга мутлақо қаршиман,” деди Ислом Карим камтарлик билан.

Биринчи жумлага эътибор беринг, Ислом Карим “кўп ишлатсак, нотўғри...” деди. Демак, камроқ, онда-сонда, мавридини топиб ишлатса, у киши доҳий деб аташларига қарши эмас!